(O´zbek) “Давлат инвестиция дастурини Халқаро валюта жамғармаси экспертларини жалб қилган ҳолда диагностика қиламиз” – молия вазири ўринбосари

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Бугун, 13 июнь куни бўлиб ўтган, “Мунозара клуби”нинг илк йиғилишида сўз олган молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров ташқи қарз йўналишлари ва самарадорлиги масаласига тўхталди.

“Умумий тенденцияга қарайдиган бўлсак, ташқи қарзни учта йўналишда оляпмиз. Биринчиси, бюджетни қўллаб-қувватлашга. Иккинчиси, ижтимоий ва баъзи бир соҳаларда таркибий ислоҳотларни амалга ошириш учун оляпмиз. Учинчиси, давлат корхоналарига олинаётган кредитлар кафолати. Бундан кейин тенденция шундай бўладики, биз иложи борича давлат корхоналарига кафолат беришни камайтириб борамиз. Асосан ижтимоий ва таркибий ислоҳотлар, яъни инфратузилма лойиҳаларига қаратилган давлат қарзини жалб қиламиз ва бюджетни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлашга қаратамиз”, — дея Аҳадбек Ҳайдаровнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Вазир ўринбосари халқаро молия институтлари кредит беришда эътибор қаратадиган жиҳатлар ҳақида гапирди.

“Халқаро молия институтлари бизга кредитни шунчаки бергани йўқ. Ҳар бир кредитни олаётганда амалга ошириладиган, амалга оширилган ислоҳотларнинг матрицасини қиламиз. Шу ислоҳотлар амалга оширилган тақдирдагина халқаро молия институтлари бизга кредит беряпти. Ташқаридан олаётган кредитимизнинг иқтисодий ўсишга таъсири борми-йўқми деган нуқтаи назардан биз улар билан олдиндан келишиб ишлаяпмиз”, — деди Ҳайдаров.

У ташқи қарз самарадорлиги давлат бюджети харажатларининг самарадорлигига боғлиқлигини айтди.

“Ташқи қарз самарадорлиги фақат ташқи қарзга боғлиқ эмас. Халқаро экспертлар ҳам айтиб ўтишди, бу авваламбор давлат бюджети харажатларининг самарадорлигига боғлиқ. Яқин кунларда давлат инвестиция дастурини Халқаро валюта жамғармаси экспертларини жалб қилган ҳолда диагностика қиламиз. Диагностика асосида инвестиция дастурлари устуворлигини таъминлаш масаласи кўтарилди. Яъни пулни қайси соҳаларга жалб қилсак, қайси соҳаларга йўналтирсак, иқтисодий ўсишга кўпроқ таъсир қилади, қайси соҳа биз учун долзарб – шу масалаларни муҳокама қилиб оламиз”, — деди вазир ўринбосари.
Манба: Kun.uz




РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.