Вазирлик хабарига кўра, томонлар космос, бошқарувчисиз учувчи аппаратлар, мудофаа саноати комплекси соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Бўлиб ўтган учрашув доирасида космик ҳамда сунъий алоқа технологияларини ўрганиш ва ривожлантириш соҳасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Хусусан, Ўзбекистондаги соҳа мутахассислари учун Хитой Халқ Республикасида стажировка ва тренинглар ташкиллаштирилади. Маҳаллий вазирлик ва идоралар иштирокида сунъий йўлдош технологиялари соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.
ALIT Хитой аэрокосмик илм-фан ва техника корпорацияси (CASC)нинг ихтисослаштирилган компанияси бўлиб, у аэрокосмик соҳасининг маҳсулотлари ҳамда хизматларини импорт-экспорт қилиш, ўз алоқа йўлдоши негизида миллий алоқа йўлдоши тизимларини яратиш учун масъулдир.
CASC Fortune Global 500 рўйхатидаги компаниялардан бири бўлиб, 1999 йилда ташкил топган. Унинг 2018 йилдаги айланмаси 36 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Айни пайтда, CASC Хитойда сунъий йўлдош алоқаси бўйича ягона оператор ҳисобланади.
Манба: Kun.uz