Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан «TBS GROUP» МЧЖ ҳамда «Шарқ аёли» Ҳалқаро аёллар жамғармаси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида «UZGUMI» миллий инновацион ишланманинг кенг миқёсда қўлланилиши» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди.
Илмий-амалий семинар ишида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва Ўзбекистон фермерлар Кенгашининг масъул ходим ва мутахассислари, илмий тадқиқот институтлари ва Олий ўқув юртлари олимлари, АК ва ГАК вакиллари, шунингдек, БМТнинг Тараққиёт дастури, АҚШ халқаро ривожлантириш Агентлиги – ЮСАИД, SGS сертификациялаш компанияси ва IFC Халқаро молиявий корпорация ҳамда бошқа шу каби халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, мазкур семинарнинг ўтказишдан мақсад, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган «UZGUMI» био-ўғитидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этиш ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ундан кенг миқёсда фойдаланишдан истиқболларини аниқлашдан иборат.
Тадбирда таъкидландики, «UZGUMI» био-ўғитини яратишда «TBS GROUP» компанияси 6 та етакчи илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда республикамиз қишлоқ хўжалиги майдонларида «UZGUMI» био-ўғитини синовдан ўтказиш ва қўллаш бўйича катта ишларни амалга оширган. Таъкидландики, ушбу био-ўғит экологик тоза, мутлоқ маҳаллий хом-ашё асосида ишлаб чиқарилган. «TBS GROUP» компанияси йил давомида 5000 тонна «UZGUMI» био-ўғити ишлаб чиқаришга ва дастлабки даврда республикамизнинг унга бўлган эҳтиёжини қондириш имкониятига эга.
Шу ўринда айтиш лозимки, қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларида бўлгани каби ушбу соҳада миллий инновацион ишланмаларнинг кенг миқёсда қўлланилиши ҳам жадал ривожланмокда. Чунки, қаерда инновацион ишланмалар ҳаётга изчил татбиқ этилса, ўша жойда ўсиш бўлади. Бу эса ҳозирги жадал ривожланиш даврида, айниқса, ўта долзарб масала. Мамлакатимизда сўнгги пайтларда ушбу вазифа ижросига алоҳида эътибор қаратилаётганининг боиси ҳам шунда. Қолаверса, ҳеч бир соҳа истиқболини илм-фан ютуқларисиз тасаввур этиш қийин. Экинларнинг ҳосилдорлигини кўпайтириш, қайта ишлаш тармоқ корхоналарининг замонавий ускуналар билан жиҳозлаш орқали маҳсулот сифатини яхшилаш ҳам доимий эътиборда. Бу эса ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни кенгайтириш истеъмол бозорини сифатли озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришда муҳим ўрин тутади.
Тадбир давомида айни жиҳатлар хусусида атрофлича фикр юритилиб, мустақиллик йилларида мамлакатимиз раҳбарияти ташаббуси билан олиб борилган ислоҳотлар ва мажмуали чора-тадбирлар натижасида аграр соҳада инновацион фаолиятни ривожлантириш ва ўғитларнинг янги авлодини ишлаб чиқариш соҳасига жорий этиш борасида меъёрий-ҳуқуқий база ва имтиёзли шароитлар яратилганлиги алоҳида таъкидланди. Иштирокчиларнинг эътироф этишича, ушбу илмий-амалий семинар, республикамиз ҳукуматининг хусусий бизнес билан мамлакат озиқ-овқат хафвсизлигини ошириш дастури доирасида, шунингдек, бугунги кунда амалга оширилаётган БМТнинг ривожланиш мақсадларига кўмаклашиш Дастури доирасида режали ва тизимли равишда ҳамкорликдаги фаолиятидан далолатдир. Зеро, йиғилишда айтилганидек, бу тадбир замонавий экологик-хавфсиз органик био-ўғитлардан фойдаланиш бўйича фаолият кўламини кенгайтиришга кўмаклашиш билан бирга, экология соҳасида БМТнинг мингйиллик қадриятларига эришишга хизмат қилмоқда.
Анжуманда республикамиздаги қатор вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда истисослашган илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари маъруза қилди. Қилинган маъруза, билдирилган таклиф ва хулосалар асосида ушбу био-ўғитни Республикамиз кўламида қўллаш борасидаги навбатдаги тадбирлар ва уларнинг координацияси борасида баён тузилди.