(O´zbek) Коронавирус: Ўзбекистонда сўнгги ҳолатлар асосан Самарқанд ва Тошкентда қайд этилмоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистонда 10 май куни соат 16:55 ҳолатига кўра, кун давомида коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 62та янги ҳолат қайд этилди. Шундан 61таси Тошкент шаҳрида, 1таси Самарқандда аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрида қайд этилган 61та ҳолатдан 53таси хориждан келиб, карантинга жойлаштирилганлар орасида қайд этилган. 8 бемор эса аввалроқ коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган беморлар билан алоқа туфайли коронавирус юқтиргани аниқланган.

Самарқандда қайд этилган биргина ҳолатда бемор коронавирусга чалинган бошқа беморлар билан алоқа қилиш орқали вирусдан зарарланган.

Қайд этиш керакки, сўнгги икки ҳафтада фақат Самарқандда ҳар куни янги ҳолатлар аниқланмоқда.

Самарқандда 27 апрелдан буён жами 130 кишига коронавирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган, 69 киши тузалган.

Тошкентда эса 27 апрелдан буён жами 222 кишида касаллик аниқланган (ўтган икки ҳафта ичида фақат 2 май куни янги ҳолатлар қайд этилмаган), 339 киши тузалган.

Бугун ҳозирча жами 24 бемор тузалди ва жами тузалганлар сони 1870 нафарга етди, бу эса умумий зарарланиш ҳолатлари (2411)дан 77 фоизи соғайгани демакдир.

Айни вақтда коронавирусдан холи бўлган Жиззах ва Қашқадарёдан кейин Андижон вилояти ҳам бу натижага яқинлашмоқда — вилоятда шу вақтгача қайд этилган 166 бемордан 158 нафари соғайган — 95 фоиз. Андижонда 3 май кунидан буён фақат бир кунда — 8 май куни битта янги ҳолат қайд этилган.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.