Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тадбиркор бугун ҳам вақтдан, ҳам нақддан тежаш имконига эга. Унинг фаолиятига оид барча оворагарчиликлар барҳам топди. Энди у асосий эътиборни фаолиятини янада ривожлантиришга қаратади. Бу юртимизда тадбиркорларга яратилаётган қулайлик ва имтиёзлар самарасидир.
Диққатга молик жиҳати, тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари негизида «Ягона дарча» маркази 2016 йилнинг 1 январидан иш бошлаши ана шундай имкониятлар кўламини янада кенгайтирди. Айни пайтда, марказлар ишбилармонларга 16 турдаги давлат хизматлари кўрсатмоқда.
Президентимизнинг «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, давлат хизматлари кўрсатиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши устидан назорат ўрнатиш адлия органларига юклатилган.