Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Учрашув давомида томонлар мамлакат молия бозорини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар. Қайд этилдики, сўнгги йилларда Ўзбекистонда фонд ва валюта биржалари изчил ривожланмоқда. “Московская биржа” вакилларига ривожланиш тажрибалари хусусида маълумот берилди.
Шунингдек, учрашувда “Ўзбекистон Республика валюта биржаси” ва “Московская биржа” ўртасида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни келишиб олдилар.
Маълумот учун: “Московская биржа” ОАЖ – Россиянинг йирик биржа холдинги ҳисобланади. Биржа 2011 йилда “Московская межбанковская валютная биржа” ва “Фондовая биржа РТС” ОАЖларнинг қўшиб юборилиши натижасида ташкил топган.