Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида“Ўзагромашсервис” уюшмаси тизимидаги машина-трактор паркларини қишлоқ хўжалик техникалари билан таъминлашда кўрсатилаётган имтиёзли лизинг хизматларини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бщлиб щтди. Унда “Ўзагромашсервис” уюшмаси раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 10 ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган мазкур уюшма томонидан фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга кенг қамровли хизмат кўрсатаётгани таъкидланди, дейилади ЎзА сайтида.
Хабарда айтилишича, уюшма тизимида маҳаллийлаштириш дастури асосида янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хориждан келтирилган “Кейс” ғалла ўриш комбайнлари учун 400 турдан ортиқ, «Магнум» ҳайдов тракторлари учун 100 турдаги янги эҳтиёт қисмлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда. Мазкур қишлоқ хўжалик техникаларини таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш учун “Ўзкейссервис” қўшма корхонаси сервис марказлари фаолияти йўлга қўйилган. “Ўзкейссервис” қўшма корхонасининг вилоятларда жойлашган бўлимлари “Нью-Холланд” ғалла ўриш комбайнлари, “TL 100” “TS 135”, “Т-7060” ҳайдов тракторлари, чигит экиш сеялкалари каби юқори унумли техникаларни кафолатли тарзда таъмирлаб бермоқда.
Қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматлари кўрсатаётган таъминот ва таъмирлаш корхоналарида фермерлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган бўлиб, баҳорги дала ишларида қатнашадиган техника воситалари ва ғалла ўриш комбайнларини мавсумий дала ишларига тайёрлаш учун 55 миллиард сўмлик эҳтиёт қисмлар, шиналар ва бошқа турдаги моддий-техника ресурслари етказиб берилган. Бундан ташқари, бошоқли дон ҳосилидан бўшаган майдонларни пешма-пеш шудгорлаш, мавсумда қатнашадиган ҳайдов тракторларини таъмирлаш мақсадида 10,8 миллиард сўмлик эҳтиёт қисмлар, шиналар ва моддий-техника ресурслари етказилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда йил сайин қишлоқ хўжалик техникалари сонининг ортиши туман МТПлар ва “Агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамиятларининг таъмирлаш ва замонавий сервис хизматларига талабни оширмоқда. Жумладан, 2014 йилда таъмирлаш ва кўрсатилаётган сервис хизматлари ҳажми 15,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг беш ойида бу кўрсаткич 9,2 миллиард сўмга етди. Йилякунигақадар 17 миллиард сўмдан ортиши кутилмоқда.