(O´zbek) Muhim ahamiyatga ega bo‘lgan anjuman

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бош офиси биносида Миллий банк қошидаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш Жамғарма»си томонидан Бизнес логистикани ривожлантириш Уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон тижорат банклари ходимлари учун махсус ўқув курслари бошланди.
     Таъкидлаш лозимки, Президентимиз раҳбарлигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига кенг йўл очилгани аҳоли бандлигининг ошиши ва даромадлари ўсишида муҳим омил бўлмоқда. Ҳозир мамлакатимизда иш билан банд аҳолининг кўпчилиги айнан кичик бизнес соҳасида меҳнат қилмоқда, тармоқнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши эса кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу, наинки халқимиз фаровонлиги ошаётганидан, балки мамлакатимиз банк-молия тизими барқарор ишлаётганидан ҳам далолатдир. 
        Мазкур тадбир юртбошимизнинг жорий йилнинг 12 мартида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси  ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ташкил этилди.
        Унда «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш Жамғарма»си, Миллий банк, «Дойче банк АГ»нинг Бош офиси ҳамда Нью-Йоркдаги бўлинмасининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.

     Ўқув курсининг дастлабки кунида «Дойче банк АГ»нинг Нью-Йоркдаги бўлими Вице-президенти  Бен Бруно ва ушбу банкнинг Бош офиси Вице-президентининг ёрдамчиси Джед Мазур томонидан курс қатнашувчиларига Банкнинг ташкил топганидан то бугунги кунга қадар бўлган фаолияти ҳақидаги кенг кўламли маълумотлар тақдим қилинди.  
         Шу ўринда айтиш керакки, Миллий банк Германиянинг «Дойче банк АГ»билан ҳалқаро операцияларнинг барча йўналишлари бўйича 15 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келади. Вакиллик ҳисоб рақами орқали халқаро ҳисоб-китобларни олиб бориш, ғазначилик битимлари, савдо ва лойиҳаларни молиялаштириш, Миллий банк мутахассисларининг малакасини оширишни ташкиллаштириш сингари йўналишлар буларга мисолдир.
    Айниқса, тижорат банкларининг жойлардаги филиаллари ва минибанклари сони, кўрсатилаётган банк хизматлари турлари кенгайиб бораётгани аҳолига тезкор ва сифатли банк хизматлари кўрсатишда муҳим омил бўлмоқда. Шунинг учун ҳам ушбу тизимда фаолият олиб бораётган ходимлар янги молиявий инструментлар билан таништирилиши ҳамда тажриба алмашишлари яхши самара беради. «Дойче банк АГ»нинг вакиллари ўз фаолиятидаги ютуқларни қайд этиб, корпоратив молиялаштиришда корпоратив бошқарувнинг мукаммаллиги, бошқарувда айнан нималарга кўпроқ аҳамият бериш лозимлиги ҳақида Миллий банкнинг мутахассислари билан ўзаро фикр алмашдилар. Табиийки, мана шундай давра суҳбатлари, замонавий ва қулай банк хизматларини кенг жорий этиш, соҳадаги фаолиятни янада самарали ташкил этиш юзасидан аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.
      Ушбу ўқув курслари 5 кунга мўлжалланган бўлиб, тингловчиларга «Дойче банк АГ» мутахассислари томонидан молиявий ҳисобот, молиявий ҳисоботларнинг йиллик баҳоланиши, монетар инструментлар, инвестицион баҳолаш, корпоратив молиялаштиришнинг усуллари ҳамда  свопни ташкил қилиш борасида  маърузалар олиб борилади. Шунингдек, ҳар иккала банк ўз фаолиятидаги молиявий ҳисобот ва молиявий коэффициентлари ҳақида маълумот алмашиб, эришилган натижалар таҳлил қилинади.
     Банк ходимларининг профессионаллик даражасини ошириш маҳаллий экспортчиларга нисбатан қўлланилаётган молиялаштириш механзмлари ва инструментларини ривожлантириш, ишбилармонларни зарур маблағлар билан таъминлаш жараёнида Жамғарма муҳим аҳамият касб этади.
     Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, Жамғарма томонидан етакчи хорижий тижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда бундай ўқув курсларини ташкил этилиши, бу ташкилотнинг мамлакатимиз иқтисодиётининг барча соҳалари қаторида, банк хизматлари соҳасида ҳам экспортни қўллаб-қувватлашдаги ўрни тобора ўсиб бораётганидан далолат беради. Маълумки, банклар тадбиркорларни экспорт жараёнларида иштирок этишида асосий ролни ўйнайди.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.