(O´zbek) Mustaqillik – bebaho ne‘mat

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўтаётган ҳар бир кунимиз бизни энг улуғ ва энг азиз айём — Ватанимиз истиқлолга эришган қутлуғ санага тобора яқинлаштирмоқда. Президентимизнинг юртимизда байрам шукуҳи кезиб юрган айни кунларда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори фуқароларимизни беҳад қувонтирди.
 
     Шу кунларда мазкур қарор кенг жамоатчилик, хусусан, сиёсий партиялар вакиллари томонидан чуқур ўрганилиб, унинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш, мустақиллик байрамини юксак савияда нишонлашга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.
     Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилиши ҳам айни шу масалага қаратилди, — деб ёзмоқда adolatgzt.uz сайти. Мақолада ёзилишича, унда партиянинг парламент ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлари, Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси аъзолари, “Аёллар қаноти” ва ёшлар билан ишлаш бўлими фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.
     Тадбирда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқувчи Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг чора-тадбирлари тўғрисидаги масала муҳокама этилди.
     Тадбирни кириш сўзи билан очган партия Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаров мамлакатимизда мустақиллик байрами халқимиз томонидан энг азиз ва энг улуғ байрам сифатида кенг нишонланиши она диёримиздаги тинчлик, осуда ҳаёт ва барқарорликнинг ёрқин намунаси эканлигини эътироф этди. Президентимиз қарорида белгиланганидек, мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш, соғлом ва баркамол янги авлодни шакллантириш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятлар очиб берганлигига иштирокчилар эътиборини қаратди.
     Албатта, республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ҳамда сиёсий ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси сифатида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг барча даражадаги тузилмалари, депутатлик бирлашмалари, фаоллари ҳамда аъзолари томонидан ҳар йили Мустақиллик байрамини юқори даражада нишонлаш анъанага айланган. Жорий йилда ҳам давлатимиз раҳбарининг қароридан келиб чиққан ҳолда партия ташкилотлари томонидан Мустақиллик байрамини кенг нишонлашга қаратилган бир қатор маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилиб, ижтимоий лойиҳалар ўтказилади.
     Йиғилишда сўзга чиққанлар истиқлол айёмини муносиб кутиб олиш, бутун халқимиз, мамлакатимиз меҳмонлари иштирокида юртимиз бўйлаб кенг нишонлашда барча давлат ва жамоат ташкилотлари қаторида Ўзбекистон «Адолат» СДП ва унинг жойлардаги тузилмалари, депутатлари ва фаоллари зиммасига ҳам катта масъулият юклашини қайд этдилар.
     Шундан келиб чиқиб, қисқа муддатда мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича марказий ва ҳудудий партия комиссияларини тузиш, байрам тадбирларининг жойлардаги нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда намунали ўтказилишида уюшқоқлик билан иштирок этиш, ижодий гуруҳлар ташкил этиш, ушбу қутлуғ айём билан боғлиқ барча тадбирларни юқори савияда ўтказишни таъминлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди, — деб ёзмоқда сайт муаллифи.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.