Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Астрофизика мутахассислари Ердан энг узоқдаги галактикадан келаётган нурларни қайд қилишди. Бу ҳақда Гавайида жойлашган Кека обсерваторияси тарқатган матбуот хабарномасида айтилди, — деб хабар бермоқда kun.uz сайти.
Мақолада айтилишича, EGSY8p7 галактикаси Ердан 13.1 млрд ёруғлик йили узоқликда жойлашган. Унинг телескоплар орқали намоён бўладиган кўриниши унинг аслида Катта портлашдан 585 млн йил кейинги қиёфасидир. Олимлар MOSFIRE инфрақизил спектрометри ёрдамида галактиканинг ёшини аниқлаб, унинг спектрида Лайман-альфа чизиғини қайд қилишди. Тадқиқотнинг асосий ютуғи сифатида айнан шу ҳолат баҳоланмоқда. Назарий ҳисоб-китобларга қараганда, мавжудлигининг дастлабки 400 млн йилида коинот бундай нурланиш учун етарлича шаффоф бўлмай, нейтрал водородга тўла бўлган. Кейинчалик, биринчи галактикаларнинг пайдо бўлиши билан уларнинг нурлари нейтрал водородни протонлар ва электронларга парчалай бошлаган.
EGSY8p7 атрофида Лайман-альфа чизиғининг мавжудлиги айрим галактикалар атрофидаги водород бошқаларидагига нисбатан эртароқ ионлашганини кўрсатади. Бундай галактикалардаги юлдузларнинг нурланиши бошқалардагидан кўра кучлироқ бўлгани тахмин қилинмоқда, — дейилади хабарда.