Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” корхонада хотин-қизлар кийим-кечаклари, пальто, куртка, костюм, пиджак каби сифатли маҳсулотлар тайёрланмоқда, — дейилмоқда telegraf.uz сайтида.
Хабарда ёзилишича, 2014 йилда корхонада 1 млрд. 630 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва умумий қиймати 115 минг доллардан ортиқ бўлган товарлар экспорт қилинди. Жорий йилда корхона 300 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилишни мўлжалламоқда.
Маълумот учун: Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Фарғона вилоятида 43 та корхона экспорт фаолиятига янгидан жалб этилди ҳамда ҳудудий корхоналар томонидан қиймати 182 миллион доллардан ортиқ бўлган ўттиз турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди, — дейди мазкур хабар муаллифи.