Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” корхонада хотин-қизлар кийим-кечаклари, пальто, куртка, костюм, пиджак каби сифатли маҳсулотлар тайёрланмоқда, – дейилмоқда telegraf.uz сайтида.
Хабарда ёзилишича, 2014 йилда корхонада 1 млрд. 630 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва умумий қиймати 115 минг доллардан ортиқ бўлган товарлар экспорт қилинди. Жорий йилда корхона 300 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилишни мўлжалламоқда.
Маълумот учун: Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида Фарғона вилоятида 43 та корхона экспорт фаолиятига янгидан жалб этилди ҳамда ҳудудий корхоналар томонидан қиймати 182 миллион доллардан ортиқ бўлган ўттиз турдаги маҳсулотлар экспорт қилинди, – дейди мазкур хабар муаллифи.