Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Шу кунларда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида барча ҳудудий партия ташкилотларида турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, форумлар ташкил этилмоқда, — деб хабар беради 12news.uz сайти.
Мақолада таъкидланишича, партия томонидан ташкил этилаётган турли тадбирларда фуқароларимиз, O‘zLiDeP электоратига “Ким эдигу ким бўлдик?” деган саволга жавобни тушунтириш, уларни янги марраларни забт этишга руҳлантиришга қаратилган. O‘zLiDePнинг ташкилий-амалий, маданий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот тадбирларининг асосий мазмуни “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этади. Шунингдек, мулкдорлар синфи жамиятимизнинг ҳақиқий таянчига айланиб бораётганига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Нукус шаҳрида ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес депутатлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари – тадбиркорлар, фермерлар, ёшлар, маҳалла аҳли таклиф этилди.
– Халқимиз шу йил 1 сентябрь куни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик тўйини катта тантана, шоду хуррамлик билан кенг нишонлайди, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов. – Биз учун энг улуғ, энг азиз айём бўлмиш Мустақиллик байрамини марказда ва жойларда ҳар томонлама чуқур тайёргарлик билан кутиб олиш мамлакатимизда эзгу анъанага айланиб қолган. Партиянинг бугунги тадбири ҳам ушбу байрамга бағишланган. Умуммиллий байрамимиз бўлган бу қутлуғ сана ҳақида сўз борар экан, ўтган давр мобайнида босиб ўтган йўлимизни, амалга оширган ишларимизни холисона сарҳисоб қилиб, бугунги ютуқ ва марраларга аввало қандай оғир ва машаққатли меҳнат эвазига эришганимизни яна ва яна бир бор кўз ўнгимиздан ўтказишимиз табиийдир.
– Биз тадбиркорлар ҳам партия фаоли сифатида ғурур билан қайд этмоқчиманки, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларда пайдо бўлаётган ғов ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Юртбошимиз томонидан қатор фармон ва қарорлар қабул қилинди, – дейди “Лес-Строй-торг” МЧЖ раҳбари Мурат Чимбергенов. – Фаолиятимни бошлаганимга кўп бўлгани йўқ. Ҳозирги кунда эса ўзим раҳбарлик қилаётган корхонамда аҳолининг талаб ва истакларини қондириш мақсадида уй рўзғор буюмлари, хўжалик товарлари ва техникаларни ишлаб чиқармоқдамиз.
– Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунлариданоқ мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мамлакатимиз ва халқимизга содиқ, бугунги ва эртанги кунининг ҳал қилувчи кучига айланиб бораётган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Мен ҳам Юртбошимизнинг 1999 йилдан буён таъсис этиб келинаётган “Зульфия” номидаги давлат мукофатига сазовар бўлдим, – дейди Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-сонли академик лицей ўқувчиси, партия фаоли Айжамол Жолдасбаева. – Чунки давлатимиз томонидан биз ёшларга қаратилаётган эътибор давлат сиёсати даражасига етди. Биз ёшлар эса мамлакатимиз томонидан яратилаётган ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак.
O‘zLiDeP Матбуот хизмати билдиришича, тадбир доирасида иштирокчилар партия фаоллари томонидан бошқарилаётган энг илғор ишлаб чиқариш корхоналари ва кўп тармоқли фермер хўжаликлар фаолияти билан танишдилар, — дейди сайт муаллифи.