(O´zbek) ОТМларда контракт нархини ўзгартириш режалаштирилмаяпти — вазирлик

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

2020/21 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот котиби маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жорий ўқув йилида контракт миқдорини оширишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Kun.uz мухбири билан суҳбатда вазирлик матбуот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев айтиб ўтди.

Мухбир вазирлик вакилига: «Кузги семестрда ўқиш масофадан ташкил этилса ёки айрим курсларда ўқиш сентябрдан эмас, октябр ойидан бошланса, контракт нархи ҳам шунга мос тарзда камайтириладими?» дея савол билан мурожаат қилди.

Фарҳод Бабашев дастлаб пандемия муносабати билан эълон қилинган карантин чекловлари даврида ОТМларнинг барча профессор-ўқитувчи ва ходимларига белгиланган тартибда иш ҳақлари ва меҳнат таътил пуллари ўз вақтида тўлиқ, жумладан талабаларга стипендия тўловлари ҳам амалдаги норматив ҳужжатлар асосида тўлаб келинаётганини таъкидлади.

«Бу борада талабаларга профессор-ўқитувчилар 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, масофавий иш режимига ўтган ҳолда тасдиқланган фан дастурлари асосида белгиланган дарсларни онлайн кўринишида ўтиб келмоқда.

ОТМлар талабаларга масофавий (онлайн) таълим бериш жорий этилгани муносабати билан уни ташкил этиш ва моддий базасини яратишга қўшимча маблағлар сарфламоқда.

Бундан кўриниб турибдики, амалдаги базавий тўлов-контракт миқдори, ўқитишнинг ҳақиқий харажатларига нисбатан кам (бугунги кунда харажатларнинг 69 фоизини қопламоқда холос) белгилангани сабабли тўлов-контракт миқдорларини камайтиришнинг имкони мавжуд эмас», – деди у.

Бабашевнинг қўшимча қилишича, коронавирус пандемияси туфайли фуқароларнинг иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолганини инобатга олган ҳолда вазирлик 2020/21 йилги ўқув мавсумида талабаларнинг тўлов-контракт миқдорида ўзгариш қилишни режалаштирмаяпти.

«Бу борада тегишли ҳужжат яқин кунларда ОАВга эълон қилинади. Шу ҳужжатда батафсил барчасини кўришингиз мумкин», – дея вазирлик мутасаддиси сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.