(O´zbek) Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

«Навоийазот» акциядорлик жамиятида 28 декабрь куни Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди, дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Давлат раҳбари йиғилганларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, ушбу лойиҳанинг рўёбга чиқишига ҳисса қўшган қурувчи ва кимёгарларга ҳамда чет эллик ҳамкорларга миннатдорлик билдирди.

— Бундай муҳим, замонавий ва инновацион лойиҳалар Навоий вилояти иқтисодиёти ва унинг «локомотиви» бўлган саноат соҳасини янгилаш, қўшимча иш ўринлари яратиш, аҳоли ва бюджет даромадларини жадал оширишга хизмат қилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Янги корхонада йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода, 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарилади. Бу маҳсулотларга автомобилсозлик, тўқимачилик, металлургия, кимё, нефть-газ тармоқлари, электр техникаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда талаб юқори. Улар шу пайтгача катта валюта эвазига импорт қилинарди. Айниқса, кичик бизнес субъектлари бу масалада жуда қийналарди.

Поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси юртимиз корхоналарини зарур хомашё билан таъминлайди. Шунингдек, ҳар йили 40 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. Янги мажмуада 900 дан зиёд иш ўрни яратилди.

Давлат раҳбари «Навоийазот» жамиятидаги учта йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш осон бўлмаганини қайд этди.

— Ҳар қанча қийин бўлса ҳам, катта марраларни мақсад қилиб қўйиб, ташаббус кўрсатиб, фидойилик билан меҳнат қилсак, албатта уларга эришамиз, — дея таъкидлади президент.

Лойиҳа Хитойнинг «China CAMC Engineering Co., LTD» ва «HQC Shanghai Company» компаниялар консорциуми билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг салоҳияти бундан-да юқори экани, уларни ишга солиш учун зарур шароит ва мутахассислар борлигини қайд этди.

—  Саҳро бағрида Навоий ва Зарафшон каби шаҳарларни, саноат минтақасини барпо этган вилоятнинг меҳнаткаш, мард ва олижаноб аҳолиси янги Ўзбекистон ривожига катта ҳисса қўшади, — дея ишонч билдирди давлат раҳбари.

Президент рамзий тугмани босиб, корхонани ишга туширди.
Маросимда меҳнат фахрийлари, ёшлар, хитойлик муҳандислар сўзга чиқди.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.