(O´zbek) Президент ҳузурида Жамоатчилик палатаси ташкил этилди. Палата раиси мақомига кўра вазирга тенглаштирилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 16 апрель куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида»ги фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилмоқда.

Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади.

Уларнинг:
— 18 нафари Президент томонидан тайинланади;
— 18 нафари маҳаллий ННТлар орасидан танлаб олинади;
— 14 нафари ҳудудий жамоатчилик палаталари вакиллари.

Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади. Улар ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доиралар, ОАВ ва кенг жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.

Аъзоларнинг ваколат муддати — 3 йил.

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарига кўра, фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолияти тугатилади.

«Mening fikrim» веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади.

Жамоатчилик палатаси:

  • Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузалар тайёрлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар беради;
  • Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим ва долзарб масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади;
  • Давлат органларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш талабини юбориш ҳуқуқига эга.

Жамоатчилик палатаси раиси мақомига кўра вазирга, унинг 3 нафар ўринбосари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

Жами штат бирлиги – 115 нафар.

Жамоатчилик палатаси фаолиятининг асосий йўналишлари:

  • давлат, фуқаролар, фуқаролик жамияти институтларининг тизимли мулоқотини йўлга қўйиш, уларнинг ижтимоий манфаатлари келишилишини таъминлаш;
  • фуқароларнинг давлат ва жамият ишларидаги иштирокини фаоллаштиришга ҳамда давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этишга кўмаклашиш;
  • аҳоли фикрини тизимли ўрганиб бориш, жойларда ва соҳаларда долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар киритиш;
  • фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида тадқиқотлар олиб бориш юзасидан ташаббус кўрсатиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
  • фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлиги даражаси, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қўшаётган ҳиссасини баҳоловчи кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;
  • БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
  • давлат идоралари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини кучайтириш;
  • мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш, маслаҳатлашув ва эшитувлари ташкил этиш;
  • фуқaрoлaр, ННТлар вa ОАВ вaкиллaри, блогерларни ОАВларда сўз эркинлиги, фуқaрoлaрнинг axбoрoт олиш ва тaрқaтиш ҳуқуқини aмaлгa oшириш;
  • жамоатчилик назоратининг самарали тизимини шакллантириш, “жамоатчилик эшитуви”, “жамоатчилик экспертизаси”, “жамоатчилик мониторинги” каби таъсирчан замонавий назорат шаклларини амалда жорий этиш;
  • ислоҳотлар ва давлат дастурларининг жойларда, шунингдек, соҳаларда амалга оширилиши устидан жамоатчилик мониторингини ташкиллаштириш, тавсиялар ва натижалар ҳақида Президент, Парламент ва Ҳукуматга мунтазам ахборот киритиб бориш;
  • мамлакат ташқи сиёсатининг устувор вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш, унинг нуфузли халқаро рейтингларда эгаллаган ўрнини яхшилашда фуқаролик жамияти институтларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш ҳамда хориждаги ватандошлар билан яқиндан алоқалар ўрнатиш, ННТларга халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда ёрдам кўрсатиш.

Жамоатчилик палатаси аппарати Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1А-уй манзилида жойлашади.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.