(O´zbek) Rag‘bat – mas’uliyat demakdir

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти турли соҳаларда кўплаб истеъдодли қизларни кашф этиш, уларни янада улкан мақсадлар сари руҳлантиришда юксак самаралар бермоқда.

 

         Бу йил ушбу нуфузли мукофот совриндорлари сафига Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети қошидаги академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Шаҳзода Бозорбоева ҳам қўшилди.

 

         Табиатан интилувчан ва илмга чанқоқ Шаҳзода ўзи эришаётган муваффақиятларнинг асосий омили мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланаётганида, деб билади. Адабиёт йўналишида ушбу юксак мукофотга лойиқ топилган Ш.Бозорбоеванинг қизиқиш доираси кенг. Сўз санъати билан бирга, рақс ва спорт билан ҳам жиддий шуғулланади. Унинг шеърлари, публицистик мақолалари “Қарақалпақ адабияти”, “Жеткеншек”, “Қарақалпақстан жаслари”, “Устаз жўли” газеталари, “Қарлиғаш” журнали саҳифаларида мунтазам эълон қилиб борилади.

 

         Шаҳзоданинг болалигидан адабиётга меҳри ўзгачалигини пайқаган онаси Дилбар опа унинг қизиқишини қўллаб-қувватлади, тўгарак машғулотларига қатнаш учун шароит яратиб берди. Олтинчи синфда ўқиб юрган кезлари Қорақалпоғистон телевидениесининг болаларга мўлжалланган “Чаққонлар майдони”, “Ўйла, изла, топ” кўрсатувларига бошловчилик қилиб, мухлису мутахассислар назарига тушди. Бугунги кунда “Қизлар учун” кўрсатувида бошловчилик қилиш билан бирга, “Нукус ҒМ” радиосида “Энг, энг, энг”, “We learn English”, “ҒМ салом” лойиҳалари ва турли радиоўйинларни жонли эфирда олиб боради.

 

         – Шаҳзода нафақат билими ва тиришқоқлиги, айни пайтда гўзал одоб-ахлоқи ва ўзини тутиши билан ҳам тенгдошлари орасида ажралиб туради, – дейди лицей директори Г.Алламбергенова. – Келажакда унинг моҳир журналист, етук мутахассис сифатида танилишига ишонамиз. Бунинг учун унда барча сифатлар мавжуд. Тарбияланувчиларимиз орасида Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори борлигидан фахрланамиз.

 

         Ўтган йил Шаҳзода учун самарали келди. “Юрт келажаги – 2014” иқтидорли ёшлар танловининг мамлакат босқичида адабиёт ва журналистика йўналиши бўйича ғолиб бўлди, “Ораста қизлар” кўрик-танловида муваффақиятли иштирок этди. “Соғлом бола йили” Давлат дастури ижроси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида ўтказилган “Соғлом бола – юртимиз келажаги” танловида “Энг фаол ёш бошловчи” номинациясида ғолибликка эришди. Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитасининг “Иқтидорли қизлар” танловида адабиёт йўналиши бўйича биринчи ўринни қўлга киритди. “Умид учқунлари” номли илк шеърий тўплами нашр этилди.

 

         – Бу юксак мукофот мени ўз устимда янада кўпроқ ишлашга, ўқиш ва изланишга ундайди, зиммамдаги масъулиятни оширади, – дейди Шаҳзода. – Мамлакатимизда ёшларга кўрсатилаётган бундай улкан эътибор ва ғамхўрликка жавобан аъло баҳоларга ўқишга, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

 

А.ОРТИҚБОЕВ,

ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.