Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Хива туманида янги 3 қаватли «Хива пайпоқ текстил» корхонаси қайта таъмирланмоқда, — деб хабар тарқатмоқда telegraf.uz сайти. Ушбу хабарда айтилишича, уч қаватли бинонинг биринчи қаватида корхонага қарашли дўконлар, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, «Гўзаллик салони» жойлаштирилади.
Қолган икки қаватида маҳсулотлар тайёрланади. Корхона таъмири учун 4 млрд. 500 млн. сўм маблағ ажратилган, шунингдек, корхонани Хитой, Жанубий Кореядан келтирилган жаҳон андозасидаги замонавий дастгоҳлар билан жиҳозлаш режага киритилган. Корхонанинг ўз боғи, дам олиш хоналари, алоҳида чойхона, ошхонаси бўлади. Унинг олдидаги ҳовузга рангли фавворалар ўрнатилади. Бинони келгуси йилнинг биринчи чорагида — Наврўз байрами шодиёналари арафасида ишга топшириш режалаштирилган, — дейди мазкур хабар муаллифи.