Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Россия автомагистралларида учувчисиз транспорт воситаларининг ишга туширилиши 2030 йилга келиб бахтсиз ҳодисалар қурбонлари сонини 8 фоизга камайтиради, деб хабар берди Россия транспорт вазири ўринбосари Кирилл Богдановга асосланиб РИА Новости агентлиги.
Унинг сўзларига кўра, бошқарувчисиз юк машиналаридан фойдаланиш харажатларни 15 фоизга камайтиради ва юк ташиш тезлигини 25 фоизга оширади. Улар 2022 йилдан кечиктирмай М-11 Neva автомагистралида юк дронларини ишга тушириш бўйича тажриба ўтказишни ва 2024 йилга бориб тижоратни тўлиқ амалга оширишни режалаштирмоқда.