Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президентнинг 6 октябрдаги фармони билан 2021 йил 1 октябрдан юридик шахслар табиий газни Ўзбекистон ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод қилинди.
Ушбу санадан бошлаб табиий газни экспортга реализация қилишда акциз солиғи ставкаси ноль фоиз миқдорида белгиланди.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилади.
2022 йил 1 январдан:
геология-қидирув ва (ёки) изланиш ишлари ўтказиш учун ажратилган ер участкалари юридик шахслардан олинадиган ер солиғи солиш объекти ҳисобланмайди;
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилинади.