Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Куни кеча «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида ташкил этилган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форумида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда бир қатор манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ходимлари, юртимиз тадбиркорлари ҳамда шу йилнинг 12 октябрь куни мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикаси Шэнси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) раиси ўринбосари жаноб Ву Фудзие бошчилигидаги делегация таркибидаги тикстиль, тикувчилик, тиббиёт, ва бошқа турдаги ускуналар, электротехника, муқобил энергия манбалари, дори-дармон, шифобахш гиёҳлар ишлаб чиқариш, телекоммуникация, АКТ, машинасозлик, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат, кимё саноати ҳамда яна бошқа бир қатор соҳаларнинг вакилларидан иборат ишбилармонлар гуруҳи иштирок этди.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ходимларининг таъкидлашича, ушбу ташрифдан мақсад инвестицион лойиҳаларни амалга оширилиши имкониятларини ўрганиш ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқувчи бизнес-форумлар, ишбилармон доиралар вакиллари иштирокидаги кооперацион биржалар ташкил этишга қаратилган. Шу боис ҳам тадбир давомида ҳар иккала томон учун муҳим бўлган ўзаро манфаатли таклифлар илгари сурилди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, иқтисодиётимизнинг ўзига хос ўсиш суръатлари мустаҳкам макроиқтисодий асос яратилганидан далолатдир. Бу эса ўз навбатида инвестицияларни фаол жалб қилиш имконини бермоқда. Инвестициялар эса саноат секторини модернизация қилиш ва кенгайтириш, асосий ва ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришни таъминлашга хизмат қилмоқда. Буларнинг барчаси аҳоли фаровонлигини юксалтириш борасидаги лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, таркибий туб ўзгаришларни муваффақиятли амалга ошириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоғи корхоналарининг барқарор ишлашини таъминлаш, инвестициялар жалб этишни кредитлар ёрдамида қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боисдан ҳам айни вақтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ривожланган саноат тармоқлари ва қишлоқ хўжалигининг фаолияти тизимли йўлга қўйилаётгани соҳаларнинг изчил тараққий этишида муҳим омил бўлмоқда. Шаҳару қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб, обод бўлиб бормоқда. Замонавий саноат тармоқларини ривожлантириш, янги корхоналар барпо этиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш ишлари тизимли олиб борилаётир.
Хитой Халқ Республикаси Шэнси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси вакиллари ҳам ўз навбатида мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолашди. Шунингдек, истиқболларни белгилаш, келгуси ҳамкорликнининг самарадорлигини ошириш юзасидан турли хилдаги қимматли таклифлар билдирилди. Айниқса, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш учун ўзига хос майдон бўлган ушбу тадбир ҳам инновацион фаолиятни кенгайтириш, ишлаб чиқариш корхоналари, биринчи навбатда, реал сектор тармоқларини янада модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Қолаверса, ўзаро савдо ҳажмининг ўсиш суратларининг ижобий қиймат касб этиши ҳам эътиборга лойиқдир. Мазкур вазифалар ижроси доирасида иқтисодиётимизнинг рақобатбардошлигини ошириш, макроиқтисодий ривожланиш ва иқтисодиётни модернизациялаш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиши каби масалаларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилди. Зеро, Ўзбекистон Хитой Халқ республикаси билан стратегик ҳамкорликни келгусида мустаҳкамлаш, икки томонлама манфаатли бўлган кўп қиррали савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда.
Энг муҳими, ушбу форумда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланаётгани, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш салоҳиятининг ошиши ҳамда корхоналарнинг экспорт фаолиятига жалб этилаётгани самарасида хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажми муттасил ошиб бораётгани алоҳида қайд этилди. Шу тариқа тадбир иқтисодиётнинг реал сектори ўртасида йўлга қўйилган кооперация алоқаларининг яққол намунасига айланди ва иқтисодиётимизнинг барча тармоқларини янада ривожлантиришга ўзига хос ҳисса бўлиб қўшилади.
Эслатиб ўтамиз, Хитой Халқ республикаси Шэнси провинциясининг Хитой халқаро савдо тараққиётига кўмак бериш қўмитаси (CCPIT) делегацияси жорий йилнинг 15 октябрига қадар мамлакатмизда бўлиб, юртимизда соҳа ривожи билан яқиндан танишади.