Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“Tesla” компанияси барча станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларидан олинадиган Supercharger тез зарядлаш энергияси билан таъминлаш ниятида.
Бу ҳақида Ўрта-Атлантика штатлардаги Supercharger бўлими раҳбари Жастин Ланге компаниянинг расмий сайтида ёзиб қолдирган. У мазкур режа жорий йилда амалга оширилишини маълум қилди.
Қайд этиши керакки, бу ерда гап у ёки бу объектларнинг бевосита “яшил” энергия ишлаб чиқарадиган объектларга уланиши ҳақида бормаяпти. Кўпинча компания қайта тикланадиган манбалардан тегишли миқдорда электр энергияни харид қилади ва шу билан айрим объектларнинг харажатларини қоплайди.
Тошкентда электромобиллар ҳали урфга кирмади. Уларни пойтахт кўчаларида учратиш қийин. Бу уларнинг қимматлиги, электромобилларга хизмат кўрсатиш ва зарядлаш учун зарур бўлган техник сервислар ва инфратузилманинг мавжуд эмаслиги билан изоҳланади. Шаҳарда зарядлаш станцияларини ўрнатилмоқда, бироқ бу экологик транспорт воситасини ривожлантириш учун шароитлар яратиш йўлидаги қадамлардан кўра кўпроқ, айрим компанияларнинг пиар-акцияларини эслатади.