Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
“Тафаккур синовлари” республика кўрик-танловининг Тошкент шаҳар саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Адлия вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида ташкил этилган танловда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент ислом университети жамоалари иштирок этди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мазкур танлов ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш ҳамда олий таълим муассасалари талабаларини Ўзбекистоннинг янги тарихи даврида сиёсат ва ҳуқуқ соҳаларидаги ўзгаришлар, эришилган ютуқлар бўйича тарих, сиёсий-ҳуқуқий билимлари даражасини аниқлаш, назарий билимларини ҳаётга тадбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, уларга ўз иқтидорини намойиш этиш учун имконият яратиш ҳамда истеъдодли ёшларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.
Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ўтказилган танловда жамоалар “Кўргазмали таништирув”, “Тезкор савол-жавоб”, “Саҳнада тафаккур синови”, “Муаммо ва ечим”, “Ёшларга оид қонунлар – талабалар нигоҳида” каби шартлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
Тошкент тиббиёт академиясининг Ибн Сино номидаги жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Маърифат” ва Тошкент ислом университетининг “Зиё” жамоаларига насиб этди.
Ғолиб жамоа танловнинг ҳудудий босқичида иштирок этади.
ЎзА мухбири