Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
ЕТТБнинг олий даражадаги делегацияси 7−9 июнь кунлари расмийлар ва бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) олий даражадаги делегацияси биринчи вице-президент Юрген Ригтеринк раҳбарлигида жорий йилнинг 7−9 июнь кунлари расмийлар ва бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар берган.
ЕТТБ делегацияси мамлакат пойтахти Тошкентда Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири ҳамда ЕТТБ бошқарувчиси Сардор Умурзоқов, шунингдек Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров билан учрашувлар ўтказади. Учрашувлар давомида банкнинг Марказий Осиё бўйича янги бошқарувчи директори Жужанна Ҳаргитаи ҳам иштирок этади.
Ташриф давомида жаноб Ригтеринк, Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида жойлашган Урганч шаҳрида ЕТББ янги минтақавий ваколатхонасининг очилиши маросимини ўтказади. Шунингдек, у инфратузилма ва молия сектори лойиҳалари бўйича битимларни имзолайди ва экологик жиҳатдан хавфсиз чора-тадбирларни тарғиб этадиган ва 2050 йилгача Ўзбекистон карбонат ангидриди борасидаги нейтраллигини таъминлашга ёрдам берадиган бир нечта ташаббусларни ишга туширади.
2020 йилда ЕТТБ COVID-19 пандемияси сабабли Ўзбекистонда вужудга келган муаммоларга жавобан миллий иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги 18та лойиҳа доирасида 521 миллион доллар ажратди. ЕТТБ маблағлари мамлакатнинг банк сектори ва кичик хусусий фирмаларнинг молиялаштириш имкониятларини қўллаб-қувватлаш, асосий инфратузилмани модернизация қилиш ва қайта тикланувчан энергия манбаларини ривожлантиришга сарфланди.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар ЕТТБ 92 та лойиҳа доирасида Ўзбекистон иқтисодиётига 2 миллиард евродан ортиқ маблағ киритди.