Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «UzAssets» инвестиция компанияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз улушини очиқ савдо жараёни орқали сотиш нияти борлигини эълон қилди.
«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» нефтни қайта ишлаш ҳажми бўйича Ўзбекистондаги иккинчи йирик субъект ҳисобланади. Бу ерда 60 турдаги нефть маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари, шу қаторда Евро-4 ва Евро-5 стандартларига мувофиқ дизель ёқилғиси (2021 йилдан) ишлаб чиқарилади.
Маҳсулотнинг қарийб 94 фоизи маҳаллий бозорга сотилади, қолган қисми экспорт қилинади.
2020 йилги даромад 231 миллион долларни, ялпи фойда эса 54 миллион долларга тенг бўлган. Сўнгги 3 йилда ўртача йиллик соф фойда 19 миллион долларни ташкил этди.