Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«UzAuto Motors» компаниясининг соф даромади ярим йилда қарийб 70 фоизга ошиб, 10,6 трлн сўм (996,5 млн доллар)ни ташкил этди.
Асосий фаолиятдан олинган фойда 393,6 млрд сўмга ошиб, 1,06 трллн сўмга етган бўлса, асосий харажатлар 212,3 млрд сўмга камайиб, 1,1 трлн сўмдан иборат бўлди.
178,9 млрд сўм миқдорида (2020 йил январь-июнда 145,1 млрд сўм тўланган) солиқлар тўланиши натижасида «UzAuto Motors» соф фойдаси 902,6 млрд сўм (84,6 млн доллар)ни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 370,4 млрд сўмга (69,6 фоиз) кўпроқ (532,1 млрд сўм) демакдир.