Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Ўзвиносаноатхолдинг” холдинг компанияси томонидан узумчиликни ривожлантириш, қайта ишлаш корхоналарининг хомашё базасини мустаҳкамлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Қишлоқ хўжалигининг бошқа йўналишларида бўлгани каби узумчилик ҳам жадал ривожланмокда. Токзорлар ҳосилдорлигини кўпайтириш, узумни қайта ишлаш корхоналарини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш орқали маҳсулот сифатини яхшилаш ҳам доимий эътиборда. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2013 йил 13мартдаги «2013-2015 йиллар даврида республикада узумчиликни янада ривожлантириш дастурлари тўғрисида» ги қарори бозорларимизнинг тўкинлиги ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилмоқда. Хусусан, мазкур қарор ижроси доирасида республикада 2013-2015 йилларда 23,5 минг гектар янги токзорлар барпо этилиб, 17,4 гектар майдондаги эски, самарасиз токзорлар қайта экилди.
Ҳозирда «Ўзвиносаноатхолдинг» холдинг компаниясида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, виночилик саноати рентабеллигини ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
– Компаниямиз томонидан нафақат янги токзорлар барпо этиш, балки узумчиликнинг моддий техник ресурслар таъминотини кучайтириш, фермерлар билан манфаатли муносабатларни такомиллаштириш. Фермерларнинг малакасини ошириш ва илғорларини рағбатлантириш борасида ҳам амалий ишлар қилинмоқда, – дейди компаниянинг бошқарма бошлиғи Адиба Аҳмаджонова. – Ҳар йили жойларда ўтказилаётган кўргазмали семинарларда 10 мингдан ортиқ фермер иштирок этмоқда. Шунингдек, компания тизимидаги 38 та қайта ишлаш корхоналари томонидан 2013 йилда 123,8 минг тонна, 2014 йилда 130,0 тонна узум қабул қилиб, қайта ишланган бўлса, жорий йилда 139,0 минг тонна, шундан ўз токзорларидан 25,0 минг тонна узум қабул қилиниб, қайта ишланди.
Тадбирда айтилишича, бугунги кунда компания томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жами 603 гектар, шу жумладан 244 гектар интенсив боғлар барпо этилиб, 2015 йилда 2,1 минг тонна мева, боғ-ток қатор ораларида 9,9 минг тонна сабзавот, полиз, картошка ва бошқа маҳсулотлар етиштирилган. Ишчи-хизматчиларни йил давомида сабзавот ва цитрус мевалар билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган, 6 гектар иссиқхоналарда 900 тонна сабзавот ва 60 тонна цитрус мевалар етиштирилди.
Модернизациялашнинг асосий йўналишларидан ташқари, тизимдаги корхоналарда қўшимча равишда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мўлжалланмоқда. Хусусан, 2013-2015 йиллар давомида 18 та корхонани қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш учун 11,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция киритилди.
Корхоналар томонидан қорамолчилик комплекслари ташкил этилиб, бугунги кунда 627 бош қорамол боқилмоқда. 2015 йилда 76 тонна гўшт, 155 тонна сут ишлаб чиқрилди. Шунингдек, 61 минг бош парранда боқилиб, 98,5 тонна парранда гўшти, 104 минг дона тухум, 6 гектар табиий сув ҳавзасида 9,6 тонна балиқ етиштирилди.
Тадбирда яна бошқа бир қатор мавзуларда журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.