(O´zbek) Ягона «e-bozor» электрон платформасини жорий қилиш режалаштирилмоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
     Лойиҳа Президентнинг 11.05.2021 йилдаги «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5113-сон қарорига мувофиқ ҳамда республика бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
     Бозорлар ёки савдо комплексларини бошқарувчи ташкилотининг таъсисчилари ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўлиши мумкинлиги белгиланиши назарда тутилмоқда.
     2022 йилнинг 1 январига қадар 100 та ва ундан кўп турғун савдо шохобчаларига эга бўлган барча бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари томонидан йиғимнинг тўлиқлигини ҳар куни текширган ҳолда фақат банк тизими орқали реал вақт режимида бир марталик йиғим ва ижара тўловлари ундирилишининг автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олинишини мажбурий тартибда жорий этиш режалаштирилмоқда. Бунинг учун ягона «E-BOZOR» электрон платформаси жорий қилинади.
     Низомга мувофиқ бозор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасдиқлаган Режага асосан, ўз ҳудудида архитектура, шаҳарсозлик ва қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ, шунингдек бозорларнинг у ёки бу турига бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда ташкил этилади.
     Янги ташкил этилаётган бозорлар ёки савдо комплекслари учун ер майдонлари «E-IJRO AUKSION» савдо майдончаси орқали белгиланган тартибда ажратилади.
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин, деб ёзади «Norma.uz».
Манба: yuz.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.