(O´zbek) Yorug‘lik diodli tejamkor elektr uskunalar ishlab chiqariladi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Жиззах» махсус индустриал зонасида ёруғлик диодли тежамкор электр ускуналар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Yorqin chiroqlar қўшма корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.uz» сайтига асосланган ҳолда daryo.uz хабар бермоқда.
 
     «Ўзбекэнерго» компанияси хабарига кўра, қўшма корхона «Ўзбекэнерго» тизимига кирувчи «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ва Жанубий Кореянинг OWELL компанияси ўртасида ташкил этилган.
     Мақолада келтирилишича, лойиҳанинг умумий қиймати 2,5 миллион долларга тенг. Компания йилига 2,5 миллион донагача ёруғлик диодли тежамкор электр ускуналар, хусусан, 120 минг дона 100 ватт, 500 минг 32 ватт ва 1,88 миллион дона 7 ватт қувватли чироқлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
     Қўшма корхона Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг 2014 йил 17 июнь куни Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи чоғида «Ўзбекэнерго» ва OWELL ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига мувофиқ ташкил этилган.
     ЎзА ахборотига кўра, корхона 2015 йилнинг учинчи чорагида 21 минг донадан зиёд тежамкор лампа ишлаб чиқаришни режалаштирган.
     Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси раҳбари ўринбосари Хайрулла Отабоевнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда фойдаланилаётган ўртача 60 ваттли 43 миллион дона оддий чўғланма лампага 6,5 миллиард киловатт соат электр энергияси сарфланади.
     Агар улар ёруғлик диодли лампаларга алмаштирилса, энергия сарфи 5 миллиард киловатт соатни ташкил этади. Бу ушбу энергияни ишлаб чиқаришга сарфланадиган 1,6 миллиард куб метр табиий газ ёки 5 миллион тонна кўмир ёқилғисини тежаш демакдир, — дейди сайт муаллифлари.
 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.