Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ҳукуматимиз томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилаётган алоҳида эътибор ёшларимиз келажаги йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Бунда коллеж-ўқувчи-корхона ўртасида тузилаётган уч томонлама шартномалар алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Ёшлар бандлигини таъминлашда коллеж битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини корхоналарда ўтказаётгани қўл келаётир, — дейилилади ЎзА сайтида. Мақолада айтилишича, йирик саноат корхоналаридан бири – “Нукус текстиль” масъулияти чекланган жамиятида Нукус шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан 123 нафари ишлаб чиқариш амалиётини ўтамоқда. Бўлғуси мутахассислар бу ерда ип-калава йигириш, газлама тўқиш, бўяш ва бичиш-тикиш сирларини ўрганмоқда.
Корхона мутасаддиларининг таъкидлашича, амалиёт давомида ўзини кўрсатган ўқувчилар шу ерда ишда қолиш имконига эга бўлади. Айни пайтда корхонада меҳнат қилаётган 120 ишчининг аксарияти ёшлардир. Улар томонидан ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотлар ички бозордан ташқари, Хитой, Россия, Польша, Украина ва Литва каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда, — дейилади хабарда.
Амударё туманидаги “Amudaryotех” масъулияти чекланган жамиятида 167, Беруний туманидаги “Астра текстиль” масъулияти чекланган жамиятида 133 нафар коллеж битирувчиси ана шундай имкониятга эга бўлмоқда. Мақсад эса касб-ҳунар коллежи битирувчиларини доимий иш билан таъминлашга кўмаклашишдан иборат.
Шуни ҳам қўшимча қилиш лозимки, бўлажак мутахассисларимизни оилавий тадбиркорлик, ҳунармандлик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш, бизнес-режа тузиб, уни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаб беришга ўргатиш билан бир қаторда тадбиркорларимизнинг кўмагида мана шундай ижобий ишларни амалга ошириш ҳам уларнинг ҳаётидаги муҳим ўзгаришларга хизмат қилиши мумкин.