(O´zbek) Yuksak e’tibor va namunasi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Каратэ бўйича Ўзбекистон чемпиони Аҳроржон Саминжонов учун 2015 йил янада омадли келди. Унинг оиласига Учкўприк туманида бунёд этилган “Камолот” уйларидан икки хонали уй имтиёзли кредит асосида берилди. Ҳа, бу унинг эришган ютуқларига муносиб рағбат бўлди. Бугун турмуш ўртоғи Намунахон ва ота-оналарининг қувончи чексиз.
   
    Мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсат мустақил давлатимизнинг энг муҳим тамойиллардан биридир. Кексаларни эъзозлаш йилида бу борадаги ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Жамиятнинг асосий бўғини бўлган оилани мустаҳкамлаш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
 
    Давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
 
    Ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда, биринчи навбатда ёш оилаларнинг ўз турар жойига эга бўлишида амалий ёрдам кўрсатиш учун уларга имтиёзли ипотека кредитлари бериш тизими жорий этилди. Шунингдек, якка тартибда уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва уй-жой ёки кўп қаватли уйдан квартира сотиб олиш учун ипотека кредити олувчи ёш оилалар аъзоларининг даромадларига солиқ имтиёзлари берилди.
 
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида 2014 йилда Фарғона ва Қувасой шаҳарларида “Камолот” уйлари бунёд этилиб, ёш оилаларга берилди.
 
    Учкўприк ва Тошлоқ туманларида бир гуруҳ ёш оилаларга янги уйларнинг калитлари топширилиши ҳам ана шу эзгу ишларнинг узвий давоми бўлди. Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган кўп қаватли уйларда барча шароит ва қулайликлар яратилган.
 
    Тошлоқ туманидаги 55 ёш оилага мўжалланган “Камолот” уйидан турар жой олганлар орасида Равшан Мадраҳимов ҳам бор. Унга тўрт хонали уйнинг калити топширилди.
 
  – Биз, ёшларга кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун Президентимиздан миннатдормиз, – дейди Равшан. – Албатта, бу ишончни ўз билимимиз ва меҳнатимиз билан оқлаб, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшамиз.
 
М.СУЛАЙМОНОВ,
ЎзА мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.