(O´zbek) Zagros Airlines «Теҳрон-Тошкент» йўналишида илк парвозни амалга оширди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Бугун, 9 декабрь куни, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Теҳрон-Тошкент-Теҳрон” йўналишида илк парвозни амалга оширган Zagros Airlines авиакомпанияси рейсини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.  

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Эрон авиакомпанияси Airbus A320-214 EP-ZAT ҳаво кемасида “Теҳрон-Тошкент” йўналишида илк парвозни амалга оширди. Шу тариқа, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги мунтазам парвозлар расман тикланди.

Дастлабки босқичда Zagros Airlines авиакомпанияси мазкур йўналишда парвозларни ҳафтасига бир марта бажаради. Кейинчалик парвозлар мунтазамлиги ҳафтасига икки мартага етказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси ўртасида мунтазам парвозларнинг тикланиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга туртки беради, дейилади маълумотда.
Бундан олдин, Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар расман тикланиши хабар қилинганди.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.