(O´zbek) Ўзбекистон ва Япония электробуслар ишлаб чиқариш бўйича музокара олиб бормоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: Getty Images

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни хорижий мамлакатлар билан эришилган келишувлар ижроси, янги инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Маълумки, жорий йил охирида президентнинг Японияга ташрифи режалаштирилган бўлиб, унга тайёргарлик доирасида Токио билан энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш соҳаларига доир келишувларга эришилган. 

“Кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, япон технологиялари асосида электростанция қуриш, сув тозалаш ва сув таъминоти тизимини модернизация қилиш, шаҳар қатновига мўлжалланган электробуслар ишлаб чиқаришга оид лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Йиғилишда ушбу олий даражадаги ташрифга тайёргарлик ҳамда Япония билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик ҳолати бўйича маълумот берилди.

Бундан олдинроқ, Шавкат Мирзиёев Японияга ташриф буюриши хабар қилинганди. 
Манба: Kun.uz

 

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.