(O´zbek) Ўзбекистонда коронавирусни аниқлаш учун тест тизими ишлаб чиқилди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Инновация вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази олимлари коронавирусни аниқлаш учун тест системасини ишлаб чиқиш устида ишлар олиб боришмоқда. Бу ҳақда марказ ахборот хизмати Kun.uzʼга маълум қилди.

Таъкидланишича, олимлар инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг топшириғига биноан, бундан тахминан бир ой олдин вируснинг бутун дунё бўйлаб тарқалаётгани, вируснинг Ўзбекистонга ҳам кириб келиш хавфи мавжудлигини инобатга олган ҳолда тест системасини ишлаб чиқиш устида иш бошлаганди.

Айни пайтжа марказнинг биотехнологлари томонидан COVID-19 коронавирусини аниқлаш бўйича тест системаси ишлаб чиқилди. Тест системаси COVID-19 вируси геномининг уч участкасининг ПЦР усулидаги таҳлилга асосланган ва бу ўзбек олимлари томонидан ишлаб чиқилган тест системасининг хусусияти бўлиб, ҳозирги кунда хизматдаги мавжуд бўлган тестлар фақат бир участка таҳлилига асосланган.

— Бизнинг тўпламимиз ЖССТ ҳамда Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази тавсиялари асосида ишлаб чиқилди, — дейди ишлаб чиқарувчилардан бири, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев. — ЖССТ тавсияларига кўра, биринчи навбатда коронавирус тести асосий синов сифатида амалга оширилади ва кейин уни тасдиқлаш учун COVID-19 геномининг яна иккита қисмида тест ўтказилиши керак. Якуний босқич аниқланган штаммни тартиблашдан иборат, бу вируснинг мутация даражасини аниқлаш учун муҳимдир, чунки бошқа тез тарқаладиган вируслар туфайли COVID-19 вируси мутацияларга учрайди.

Маҳаллий тест системасини яратиш жараёнида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси томонидан Қўшма Штатларда ишлаб чиқарилган ижобий тест намуналари тезкор етказиб берилди.

— Кейинги босқичда тест тизимимизни рўйхатдан ўтказишимиз керак ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз мумкин бўлади, — дейди Илғор технологиялар маркази директори Шахло Турдиқулова. — Бизнинг марказимиз диагностика тест системаларини ишлаб чиқариш учун махсус участкасига эга. У ерда бизнинг стартапчиларимиздан бири —“Биотестлаб“ жамоаси ишлайди. Стартап ёш, лекин биз бундай ишлаб чиқаришда тажрибага эгамиз.

Маълум қилинишича, мазкур тест тизимининг афзаллиги унинг тезкорлигидадир. Касалликка ташхис қўйиш учун инсон димоғидан намуна олинади, негаки айнан унда катта қисмда вирус тўпланади. Сўнгра вирус РНКси олинади, ДНК шаклига ўтказилади ва ПЦР таҳлили амалга оширилади — бутун жараён тахминан 5-6 соат вақтни олади. Бу экспресс тест эмас, балки фақат махсус лабораторияларда фойдаланиш мумкин бўлган тўлақонли тест бўлади.
Источник: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.