Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Марказий банк Ўзбекистонда «QIWI Uzbekistan» электрон пулларнинг чиқарилишига рухсат берди. «Капиталбанк» томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти йўлга қўйилади.
Марказий банкнинг хабар беришича, Ўзбекистонда «QIWI Uzbekistan» электрон пулларнинг чиқарилиши фаолиятига рухсат берилди.
Маълум қилинишича, тўлов ташкилоти лицензиясига эга бўлган «Payment Aggregation Systems» МЧЖ томонидан «QIWI Uzbekistan» электрон пуллар тизими фаолиятини ташкил этиш ва «Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки томонидан мазкур электрон пуллар тизимининг эмитенти сифатида электрон пулларни чиқариш фаолияти бўйича тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилган.
Ўрганиш натижасига кўра, «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида электрон пулларни чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари»га (рўйхат рақами 3231, 29.04.2020 й) кўра, «QIWI Uzbekistan» электрон пуллар тизими Марказий банкнинг Электрон пуллар тизими реестрига киритилиб, электрон пулларнинг чиқарилиши фаолиятига рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Президентнинг тўнғич куёви Ойбек Турсунов «Капиталбанк»нинг 50 фоиз улушини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.