(O´zbek) Ўзбекистонлик олимлар нефть ва газ конларида ёнғиннинг олдини олувчи восита ишлаб чиқди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон олимларининг тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш йилига миллиардлаб сўмни тежаш, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хусусан, нефть-газ соҳасидаги корхоналарда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини муваффақиятли амалга ошириш имконини беради.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига кўра, бундай самарали инновацион ишланмалардан бири – буғланишнинг олдини олиш ва резервуарлардаги нефть маҳсулотларининг тўсатдан оловини ўчиришга мўлжалланган такомиллаштирилган сузувчи понтонлар.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институтида белгиланган вазифалар юзасидан илмий ишланмалар ва изланишлар олиб борилди. Натижада мамлакатда илк бор дунёда ўхшаши бўлмаган полиетилентерефталатдан тайёрланган янги сузувчи понтонлар ихтиро этилди ва уларни ишлаб чиқариш технологияси яратилди.

Полиетилентерефталат (ПEТ) понтон нефть маҳсулотлари ва газ конденсатини қабул қилиш, узатиш, сақлаш ҳамда резервуарларда тўсатдан ёнғин пайдо бўлганида ўчириш чоғида буғланиш орқали енгил углеводородлар йўқотилишини бартараф этишга мўлжалланган. Бундай понтон махсус ёнғиннинг олдини олувчи, портлашга қарши эритма ва инерт газ билан тўлдирилади.

Унинг афзаллиги шундан иборатки, у идишда резервуардаги суюқ газ конденсати устки қисмининг 98 фоизини қоплайди. Шу боис углеводородлар буғланиши кескин камаяди. Бундан ташқари, понтоннинг ҳар бир элементида ёнғин ўчиришнинг техник ечими мужассам этилган.

Бугунги кунга қадар темирли-қалқувчи конструкцияли понтонлардан фойдаланиларди. Улар коррозияга чидамсизлиги, чўкиб кетиш хусусияти, оғирлиги ва бир томонга эгилиб кетиши билан кўп ноқулайликлар туғдиради. Вақт ўтиши билан уларнинг сиртида пайдо бўладиган пирофор қатлам эса портлаш ва ёнғинга олиб келиши мумкин эди. 2000 йили Кўкдумалоқ нефть-газ конденсати конидаги ёнғин айнан пирофор қатлам туфайли юзага келган бўлиб, ёнғин улкан иқтисодий ва ижтимоий-экологик зарар келтирган.

Янги конструкцияли понтондан фойдаланилганда 2000 квадрат метр ҳажмли резервуарда йилига 240 тонна енгил углеводород тежалади. Ҳозирда сузувчи понтонлардан фойдаланиш бўйича тажриба-ишлаб чиқариш тестлари муваффақиятли ўтиб, улар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг газ-нефтни қайта ишлаш корхоналарига жорий этилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун бугунгача пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги саноат зонасида технологик ускуналарни ўрнатиш, монтаж қилиш ва ишга тушириш ишлари амалга оширилди. Бугунги кунга қадар 150 минг дона сузувчи понтон ишлаб чиқарилди ва буюртмачиларга етказиб берилди.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.