Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти жорий йилда 6,2 фоиз ўсиши ва келгуси йилда 5,6 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Бу ҳақида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича иқтисодий ҳисоботининг янги нашрида қайд етилган. Июнь ойида Жаҳон банки Ўзбекистонда ЯИМ ўсиши 4,8 фоизни ташкил қилишини прогноз қилганди.
Маълум қилинишича, уй хўжаликлари даромади ва ички инвестицияларнинг ўсиши ва солиқ имтиёзлари 2021 йилда иқтисодиётнинг ўсишига сабаб бўлди.
Ҳисоботга кўра, инфляция даражаси 2020 йил июнь ойидаги 14,7 фоиздан 2021 йил июнь ойида 11 фоизгача камайди. Инфляция бўйича кутилмаларнинг ноаниқлик даражасини ҳисобга олиб, Марказий банк базавий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди. Бу кўрсаткич 2020 йил сентябрь ойидан бери ўзгаришсиз қолмоқда.