Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгашида ҳаракатнинг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотларида гуруҳ, меҳнат жамоаси, талабалар турар жойи, факультет сардорлари ва бошланғич ташкилот етакчиси лавозимлари учун муносиб номзодларни саралаш ҳамда ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси ўринбосари Ў.Шукуров ва бошқалар мамлакатимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида қаралишини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 15 сентябрдан кучга кирган «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш ҳаракат аъзолари зиммасига муҳим масъулиятли вазифаларни юклайди.
Матбуот анжуманида олий таълим муассасаларидаги гуруҳ, меҳнат жамоаси, талабалар турар жойи, факультет сардорлари ҳамда бошланғич ташкилот етакчиларининг ҳисобот-сайлов йиғилишларини намунали тарзда ташкил этиш борасида сўз юритилди. Мазкур йиғилишларда бошланғич ташкилот йиллик умумий фаолият бўйича ҳисоботни тинглаш ва баҳолаш, фаолиятнинг асосий йўналишларини ҳамда йиллик иш режани тасдиқлаш сингари ваколатларга эга бўлади.
Ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш бўйича видеоролик намойиш этилди.
Манба uza.uz