Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Оддий аҳолини тадбиркор қилишга бўлган эътибор боис, республикамизнинг барча минтақаларида тадбиркорлик кенг қулоч ёймоқда.
Хусусан, қуёнчилик ривожланмоқда Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги «Plutos Lapin» МЧЖ шаклидаги агрофирма қуёнчиликка ихтисослашган. Ўтган йили «Микрокредитбанк»нинг 400 миллион сўмлик имтиёзли кредити ҳисобидан ташкил этилган агрофирмада Италиядан келтирилган 400 дан зиёд наслли қуён парваришланмоқда.
Агрофирма раҳбари ҳозирда «Янги Зеландия» зотига мансуб ва тез кўпаядиган, мўйнаси харидоргир ушбу наслли қуёнларни маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш борасида ветеринар-мутахассислар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Ушбу саъй-ҳаракатлар замирида келгусида қуён гўшти ва мўйнасини ўзимизда қайта ишлаб, экспортга йўналтиришкаби эзгу ғоя мужассам.
Манба: «ЎзА»