Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбирда етакчи сайёҳлик компаниялари, вазирлик ва идораларнинг икки юздан зиёд вакили қатнашди. Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, юртимизга келаётган сайёҳлар оқимини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш, юксак халқаро стандартларга мос келадиган тегишли инфратузилмани такомиллаштириш ва модернизация қилиш, юртимизга келаётган меҳмонлар учун хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича бажарилаётган кенг кўламли ишлар хусусида батафсил маълумот берилди. Ташкил этилган фотоэкспозицияда иштирокчилар юртимиз табиатининг бетакрор гўзаллиги ва хилма-хиллиги, қадимий шаҳарлари, ноёб архитектура ёдгорликлари, диққатга сазовор жойлари ва мамлакатимизнинг бугунги тараққиёти кўрсаткичлари билан танишди. Ўзбекистон халқининг бой маданияти ва анъаналарини очиб берган амалий-безак санъати буюмлари намойиши ҳам иштирокчилар эътиборини тортди.
Манба: «ЎзА»