Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Хитой ҳукумати Ибин-Панчжихуа тез автомагистраль қурилишини бошлади. У мамлакат ҳудудида амалга оширилган шу каби транспорт лойиҳалари орасида энг қиммати ҳисобланади. Zhongguo Sinvenvan ахборот порталининг хабар қилишича, мазкур лойиҳага сармоя киритиш ҳажми 88,6 млрд юанни (13,4 млрд доллар) ташкил этади. Мазкур замонавий автойўл жануби-ғарбий Сичуан вилоятининг тоғли ҳудудларидан ўтади. Унинг узунлиги 450 кмни ташкил этади. Йўлнинг ҳар бир километрига 30 млн доллардан зиёд маблағ сарфланади. Лойиҳа Хитойнинг иқтисодий қолоқ туманида қашшоқликка барҳам беришда ёрдам бериши айтилмоқда.
Манба:“kun.uz”