Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
2009 йили хорижий инвестиция ҳисобига иш бошлаган Урганчдаги «Megasfera» МЧЖда ишлаётган 42 нафар ишчи-мутахассиснинг 90 фоизи касб-ҳунар коллежларини битирган йигит-қизлардир.
Улар томонидан тайёрланаётган 70 дан зиёд турдаги идора, ётоқхона, ошхона мебеллари республикамизнинг турли ҳудудларига етказиб берилаяпти. Ўтган йили «Megasfera»нинг учта савдо уйи орқали кўплаб маҳсулот сотилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични янада ошириш кўзда тутилмоқда.
Ишлаб чиқариш субъекти жамоаси кадрлар тайёрлаш масаласини ҳам эътибордан четда қолдираётгани йўқ. Жумладан, Урганч тадбиркорлик ва сервис коллежи ўқувчилари ҳар йили шу ерда амалиёт ўташади. Ишчи-хизматчиларнинг самарали ишлаши, дам олиши учун етарли шароит яратилгани эса меҳнат унумдорлигини янада ошириш имконини бераяпти.
Манба xs.uz