Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Техник тараққиёт ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш кам энергия сарфлайдиган, ишончли ва мустаҳкам конструкцияга эга ёритиш мосламаларининг яратилишига сабаб бўлди. Ана шу мезонларга жавоб берувчи светодиод лампалар ва ёритгичларни Ўзбекистон – Жанубий Корея «EGL-NUR» ҚК МЧЖ мамлакатимизда биринчилар қаторида ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Корхона «Ўзбекэнерго» АЖ ва Жанубий Кореянинг «EG Lightings» компанияси ҳамкорлигида 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, «Ангрен» эркин иқтисодий зонасида жойлашган.
Ҳозир бу ерда ушбу маҳсулотнинг бир неча тури ишлаб чиқарилмоқда. Корхона ойига 200 минг дона светодиод лампа ва 1000 дона ёритгич ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлардан фойдаланиш муддати 30 минг соатдан ортиқ бўлиб, оддий чўғланма лампага нисбатан 30 баробар юқори, айни пайтда 9-10 баробар кам энергия сарфлайди. Улар инсон саломатлиги учун мутлақо хавфсиз, зеро ультрабинафша ва инфрақизил нур таратмайди, таркибида оғир металл ва заҳарли моддалар йўқ. Бу каби маҳсулотлардан фойдаланиш ва турдошларини ишлаб чиқаришнинг кенгайиши табиий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан бири бўлиб, айни пайтда мамлакатимиз иқтисодий тараққиётига ҳам хизмат қилади.