(O´zbek) 2023 йилда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

6/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Аслида аҳолини рўйхатга олиш жараёни илк бор милоддан аввалги III минг йилликдан бошланган. Дастлаб бу тадбир Осиё ва Африка давлатлари, Миср, қадимги Месопотамия, Ҳиндистон, Хитой ва Японияда ўтказилган. Ушбу жараён давлатларнинг солиқ ва ҳар­бий фаолияти ҳамда уларнинг маъмурий тузилмаси вазифалари билан боғлиқ равишда вужудга келган.
     XVIII аср ўрталаридан аҳолини ўрганишга қизиқиш ортади. Австрия, Нидерландия, Дания, Испания, Япония, АҚШда одамлар ҳисобини юритишга киришилади. Бироқ бу ҳисоб-китоблар бутун бошли аҳолини қам­раб ололмаган.
     1665 йилда Янги Франция (Квебек) колониясида аҳолини рўйхатга олиш бўлиб ўтди. АҚШда 1790 йилда тўлиқ аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилди. Ўшанда ўн етти нафар полиция ходими мамлакат бўйлаб саёҳат қилиб, хонадонма-хонадон юриб, олтита саволга жавоб тўплашди: уй эгасининг тўлиқ номи, ўн олти ёш ва ундан катта ёшдаги озод оқ танли эркаклар, ўн олти ёшдан кичик бўлган озод оқ танли эркаклар, озод оқ танли аёллар, бош­қа озод шахслар ва қуллар сони.
     Ўттиз йил ўтгач, Италия, Испания, Англия, Ирландия, Австрия, Франция­да, 1851 йилда Хитойда, кейин Японияда ва ниҳоят Россияда аҳоли рўйхатга олинди. Ўтган асрнинг 70-йилларида Яман, БАА, Саудия Арабистони каби давлатларда биринчи маротаба мазкур тадбир ўтказилди. ХХ асрнинг охирига келиб аҳолини рўйхатга олиш дунёнинг деярли барча давлатларини қамраб олди. Ҳозирда жаҳоннинг кўплаб ривожланган давлатларида аҳоли ўртача ҳар ўн йилда камида бир марта рўйхатдан ўт­казилмоқда.
     Мамлакатимизда илк бор аҳо­лини рўйхатга олиш тадбири 1897 йилда амалга оширилган.
     Табиийки, аҳолининг жорий ҳисо­би бўйича мавжуд маълумотлар аҳо­ли сони, яшаш шароити, маълумоти, бандлиги, ёши, жинси, миллат таркиби, республика ҳудудида аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик ўзига хосликлар тўғрисида аниқ хулоса ва таҳлиллар қилишга етарлича имконият бермаяпти.
     Республикамизда эса охирги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари амалга оширилганига 30 йил бўлди. Бунинг натижасида аҳолининг ҳақи­қий ҳаёт тарзини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатишда қатор қи­йинчиликлар вужудга келди.
     БМТ 2015 йилнинг 10 июнида «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги прин­циплар ва тавсиялар» резолюциясини қабул қилди. Унга кўра БМТга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилди. Бугунги кунга келиб, МДҲ давлатларида, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам бу жараёнга тайёргарлик ишлари бошланди.
Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тас­диқлаш тўғрисида»ги Фармони, ке­йинчалик жорий йилнинг 16 март куни имзоланган «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун, шунингдек, ушбу ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 710-сонли қарори бу борада ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.
     «Аҳолини рўйхатга олиш тўғри­сида»ги қонун аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, асосий принциплари, тартиби, даври ва муддатларини белгилаб берган.
     Қонунда белгилаб берилганидек, аҳолини рўйхатга олиш — белгиланган санада аҳолининг демографик ва ижтимоий-иқтисодий тавсифларини белгиловчи шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳамда уларга ишлов бериш даврий жараёни. Бу жараён республика бўйлаб ёки унинг муайян ҳудудларида 10 йилда 1 марта  ўтказилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги таклиф Ҳукумат томонидан Президентга қоидага кўра режалаштирилаётган санадан 3 йил олдин киритилади. Умуман, бу тадбирнинг замирида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни со­циал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ри­вожлантириш соҳасидаги дав­лат сиё­сатининг устувор йўналишларини белгилаш ва амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олиш мақсади мужассамдир.
     Аҳолини рўйхатга олиш шахсга доир маълумотларни йиғиш амалга ошириладиган саволлар рўйхати белгиланган дастур бўйича ўтказилади, унда қуйидаги саволлар бўлиши шарт: ФИО, туғилган санаси ва жойи, ёши, жинси, миллати, фуқаролиги, яшаш жойи (турган жойи), тилларни билиши, маълумоти, никоҳ ҳолати, болаларининг сони, уй хўжалиги таркиби, уй-жой шароитлари, бандлиги, яшаш учун маблағлар манбалари, миграция (ички ва ташқи). Ҳукумат томонидан дастурга қўшимча равишда бошқа саволлар киритилиши мумкин, бироқ унга киритилмаган саволларни бериш тақиқланади. Йи­ғилган барча шахсий маълумотлар махфий ҳисобланади ҳамда респондентнинг розилигисиз уларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди.
     Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқични қамраб олади.
 
 
Мадина ЮЛДАШЕВА,
Навоий вилоят статистика бошқармаси Аҳолини рўйхатга олиш
жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.