(O´zbek) Инновациялар асосида саноат корхоналари самарадорлигини ошириш механизмлари

3-4/2019

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ҳозирги глобал ва шиддаткор замонда бозор исло­ҳотларининг амалга оширилиши, мамлакатнинг жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашуви, жаҳон иқтисодий тизимида ахборот ролининг ўсиши, янги технологиялар ва капитал бозор ўртасидаги алоқалар кучайиши мамлакатимиз иқтисоди­ётининг инновацион ривожланиш йўлига ўтишини тақозо этади. Дунёнинг ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатлари тажрибасини ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг бой табиий ресурслари, ишлаб чиқа­риш ва илмий-техник салоҳия­тини ҳисобга олиб инновацион ривожланиш йўлини танлаб олиш мумкин. Зеро, мамлакатимиз тараққиёти йўлида инновацион ва илмий-техник сало­ҳиятдан самарали фойдаланиш, бунинг учун мамалакатда комплекс инновацион сиёсатни шакллантириш учун қонунчилик асосларини яратиб олиш зарур.
     Инновацион соҳани ривожлантириш учун бу соҳада стратегик ва тактик чоралар тизимини ишлаб чиқиш лозим. Маълумки, мазкур тизимни ишлаб чиқиш фақатгина илмий асосда амалга оширилади. Шу сабабли мамлакатнинг ҳар бир аҳо­лиси, у қайси соҳа вакили бўлишидан қатъий назар, инновацион фаолиятни ташкил этиш ва бошқариш амалиётини, яъни инновацион стратегиянинг асосий қоидаларини, инновацион сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш хусусиятларини билиши зарур.
     Инновация– янада мукаммалроқ ҳолатга ўтишда янгиликлар, яъни ўйлаб топиш, ишлаб чиқиш ва ихтиро қилиш лозим бўлган янги воситалар, усуллар, маҳсулотлар, технологиялар демакдир. Инновация янги билимларнинг амалга оширилган йиғиндиси сифатида амалий қўлланиши ва мос келувчи соҳаларда самара бериши лозим.
Бугунги кунда инновация ишлаб чиқариш соҳасида, иқтисодий, ҳуқу­қий ва ижтимоий муносабатлар, фан, маданият, таълим ва бошқа соҳаларда кенг қўлланиб келинмоқда. Бу эса ҳар бир соҳа ривожи учун янгича ёндашув билан қараш маъносини билдиради.
     Ўзбекистон иқтисодиётида миллий саноатнинг роли ва аҳамияти салмоқли бўлиб, давлат мустақилли­гига эришилгандан кейин бу соҳада туб хўжалик-иқтисодий, ташкилий-институтционал ва таркибий исло­ҳотлар амалга оширилди. Саноат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, давлат –акциядорлик, корпоротив, жамоа ва хусусий мулк шаклларига ай­лантириш, саноат тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, кичик ва хусусий корхоналарни ташкил этиш, чет эл капитали билан ҳамкорликда қўшма корхоналар ташкил этиш шулар жумласидан. Миллий саноат ривожланишининг янги даврини макроиқтисодий вазият, бозор муносабатларини шакллантириш, таркибий ўзгаришларнинг тавсифи ва саноатлаштириш стратегиясидан келиб чиқиб бир неча босқичга аж­ратиш мумкин. Бозор иқтисодиётига ўтишнинг устувор йўналишларидан бири иқтисодиёт тармоқларида инновацион ислоҳотлар, туб янгила­нишларнинг модернизация қилини­ши ҳисобланиб, у макроиқти­содий бар­қарорликни таъминлаш, корхоналарни янги технологиялар билан жиҳоз­лаш, иқтисодиётда нодавлат сектор улушини оширишга асосланади. Ушбу жараён, шубҳасиз мамлакатнинг инновацион, иқтисодий салоҳиятини ошириш билан бир пайт­да ундан унумли фойдаланишни назарда тутади. Мамлакатимиз иқти­содиётининг ҳозирги ҳолати миллий иқтисодиётда инновацион ўзгариш­ларни амалга ошириш суръатларини жадаллаштиришни талаб этмоқда. Таъкидлаш жоизки, иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, самарали инновацион стратегиянинг амал қилиши мамлакат иқтисодий ва табиий омилларидан оқилона фойдаланиш орқа­лигина амалга оширилиши мумкин. Мамлакат саноат-инновацион сиёсатида потенциал рақобатбардош, жумладан, иқтисодиётнинг хомашё йўналишидаги секторларида фаолият кўрсатувчи экспортга йўналтирил­ган ишлаб чиқаришларни яратиш ва ривожлантириш устувор аҳамият­га эга. Инвестицияларни мувофиқлаш­тириш, ишбилармонлик ҳамкорли­гини ривожлантириш, бозорни эгаллаш каби сифатлар давлат саноат сиёсатига ёндашувларни кўрса­тади.
     Саноат тармоқларига инновацион стратегияларни қўллаш ва татбиқ этиш, саноат тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни ташқи бозорга сотиш саноат ишлаб чиқа­ришини барқарорлаштиришда му­ҳим омиллардан ҳисобланади.
     Фан-техника тараққиётининг энг муҳим йўналишларидан бири-илғор технологияларни кенг кўламда ўз­лаштиришдан иборат. Илғор технология бу – технологик жараёнларни бирлаштириш, турли-туман физик-кимёвий усулларни қўллаш, вакуумлаш, нанотехнологиялардан кенг фойдаланиш ва шу каби кўплаб усуллар мажмуидир.
     Яна бир йўналиш-ишлаб чиқа­ришни автоматлаштириш ва механизациялаштириш, электрлаштириш ва компютерлаштиришдан иборат. Ривожланган мамлакатларда барча тармоқлар учун чиқарилаётган жи­ҳозларни кенг кўламда электорнлаш­тириш йўлга қўйилган. Эндиликда барча жиҳозлар электронлаштирил­ган ҳолатда чиқарилади. Шунингдек, автоматлаштиришнинг юксак чўққи­си бўлмиш ва юксак унумдорликни таъминлайдиган робот техникасини яратиш ишлаб чиқаришнинг энг олий мақсади бўлиб келмоқда.
     Техника фан ютуқлари асосида яратилган инсон куч-қудратини, унинг иш қобилиятини, ижодкорлигини чексиз оширувчи қурол ҳисоб­ланади. Технология эса фан ва техника асосида маълум моддий бойликларни, техника яратишни таъмин этилиши ёки шу моддий бойликларни техника асосида яратишни амалга оширувчи омилдир. Янги технология, инновацион стратегия ва техниканинг бир-бирига боғлиқлиги, бир-бирин тўлдириб туриши, такомиллашиб бориши жамият тарққиётининг илдам қадамлар билан ўсиб боришини таъминлайди. Технологик инновациялар юридик шахс томонидан биринчи маротаба ишлаб чиқила­ётган маҳсулотлар, жараёнлар, хизматлар ва усуллар шаклида (агар улар бошқа юридик шахслар томонидан қўлланилаётган бўлса ҳам) бўлиши мумкин. Технологик инновацияларнинг иккита тури мавжуд. Булар: маҳ­сулотлар бўйича инновациялар ва жараёнлар бўйича инновациялар. Саноат ишлаб чиқаришида маҳсулот бўйича инновациялар технологик янги ва такомиллаштирилган маҳсу­лотларни тайёрлаш ва жорий этишни ўз ичига олади. Технологик янги маҳсулот – технологик хусусиятлари (функционал белгилари, конструктив йўл билан бажарилиши, қўшимча операциялари, шунингдек, қўллани­ладиган таркибий қисмлар ва материаллар таркиби) ёки қўлланилиш мақсади принципиал жиҳатдан янги ёки юридик шахс томонидан илгари ишлаб чиқарилган шунга ўхшаш маҳ­сулотдан сезиларли даражада фарқ қилувчи маҳсулотдир. Бундай инновациялар принципиал жиҳатдан янги технологияларга ёки мавжуд технологиялардан, тадқиқот ва ишланмалар натижаларидан фойдаланишга асосланган бўлиши мумкин. Технологик жиҳатдан такомиллаштирил­ган маҳсулот – бу юқорироқ самарали таркибий қисмлар ва материаллардан фойдаланиш, бир ёки ундан ортиқ техник таркибий қисм­ларини қисман ўзгартириш (комплекс маҳсулотларда) йўли билан ишлаб чиқарилишининг сифат бўйича хусусиятлари яхшиланадиган ва иқтисодий самарадорлиги ошадиган маҳ­сулотдир.
     Мамлакатимизда саноат корхоналарини ривожлантириш учун рес­публика истеъмол бозорини аҳоли ўртасида харидоргир бўлган юқори сифатли енгил саноат маҳсулотлари билан тўлдириш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, кичик корхоналар томонидан рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тар­моқда янги техника ва инвестиция сиёсатини ўтказиш, замонавий технологияларни жорий этиш, янги ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқа­ришни ўзлаштириш, тармоқ корхоналарини янги техника билан жиҳоз­лаш учун хорижий сармояларни кенг жалб этиш назарда тутилади.
     Инновацион фаоллик тадбиркорлик фаолиятининг асосидир. Бозор иқтисодиётида фаолият юритаётган ташкилот ёки корхона рақобат курашида муваффақиятга эришиш учун доимий равишда янгиликлар излаш ва қўллашга интилиши зарур.
 
 
Раьно СОБИТОВА,
мустақил тадқиқотчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.