(O´zbek) Kuchli ijtimoiy siyosat – kuchli jamiyatga asos!

6/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Инсон манфаатлари қадр­ланаётган юртимизда аҳолининг барча қатламларига юксак эътибор бериш, уларни ижтимоий ҳи­моя қилиш масаласига давлатимиз сиёсатининг муҳим устувор йўналиши сифатида аҳамият қаратилиб, кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Юртбошимиз белгилаб бер­ган тараққиётнинг беш тамойили алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизда ислоҳотлар жараёнида миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантириш механизмлари йил са­йин такомиллаштирилиши натижасида юртимизнинг ҳар бир гўшаси, ҳатто, энг чекка ҳудудларида ҳам кат­та ўзгаришлар рўй бермоқда.
     Жумладан, Қашқадарё вилоятида ҳам юксак даражадаги таҳсинга ло­йиқ ишлар амалга оширилаётганини эътироф этиш мақсадга мувофиқ. Вилоят аҳли ҳар бир соҳадаги ижобий ўзгаришларни ҳудудий дастурлар ижроси билан боғлиқ эканлигини чуқур ҳис қилиб, янада самарали фаолият кўрсатишга интилмоқда. 2016 йилни «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилиниши ва давлат дастури қабул қилиниши фуқаролари­мизни эзгу ғоя, эзгу интилишлар сари бирлаштириб, халқ фаровонлиги, юрт равнақи йўлидаги саъй-ҳаракат­лар натижаларини янада мустаҳкам­лашга хизмат қилганини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур дастур асосида ви­лоятнинг ҳудудий дастури ишлаб чиқилиб, уни муваффақиятли амалга ошириш бўйича мувофиқлашти­рувчи комиссия доимий тарзда фао­лият олиб борганини, бунда мониторинг гуруҳи маълумотларидан фой­даланиш яхши самара берганини таъ­кидлаб ўтиш ўринли.
     Дарҳақиқат, шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, дастурда бажарилиши кўзда тутилган барча банд­ларнинг ижроси тўла таъминланди. Хусусан, ҳудудий дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун 808,7 млрд сўм ва 17 млн доллар (республика дастурининг 11 %) хара­жат қилиниши назарда тутилган бўлиб, 814,3 млрд сўм ҳамда 16,9 млн доллар миқдоридаги ишлар амалга оширилди. Ушбу сарфланган маблағ­ларнинг 39,3 фоизи бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар, 16,5 фоизи ҳомийлар ва ижрочилар, 44,2 фо­изи банк кредитлари ҳиссасига тўғ­ри келди. Олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқ­са, аёл­лар учун зарур ижтимоий, ма­иший ва тиббий шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойи­ҳа­лар асосидаги замонавий уй-жойлар қуриш, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви, табиий газ билан таъминлаш, хиз­мат кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишлар изчил давом эттирилди.
     Тадбиркорларга имтиёзли кредит маблағлари, ер майдонлари ажратилаётгани уларнинг сафи ортиб боришида муҳим омил бўлмоқда. Натижада, шаҳарлар, аҳоли пунктлари, маҳалла гузарларида «Гўзаллик салони», модалар ательеси, электр-маиший техникалар ва пойабзал таъмирлаш устахоналари ташкил этилди. Жумладан, Деҳқонобод, Косон, Нишон, Шаҳри­сабз туманларида бит­тадан, Муборак туманида олтита объ­ект қурилиб фойдаланишга топширилди, яна 13 та объектда қурилиш ишлари якунланиш арафасида.
     Қишлоқ жойларидаги 38 та массивда намунавий лойиҳалар бўйича бунёд этилган 1526 та якка тартибдаги уй-жойлар фойдаланишга топширилди, ушбу массивлар 38,4 км электр, 23,9 км газ ҳамда 75,9 км сув таъ­миноти тармоқлари билан таъминланди.
     Тиббиёт муассасалари, жумладан, перинатал ва скрининг марказларининг моддий-техника базасини мус­таҳ­камлаш ва кадрлар салоҳиятини ўстириш, оилавий поликлиника ва қиш­лоқ врачлик пунктлари иш самарадор­ли­гини ошириш, патронаж тиббиёт ҳам­ширалари сонини кўпайтиришни таъ­минлаш, акушер-гинеколог ва бо­лалар шифокорлари малакасини оши­риш йўналишида ҳам бир қатор иш­лар амалга оширилди. Хусусан, туғ­руққа ёрдам берувчи ва болалар тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини янада мустаҳ­кам­лаш бўйича олтита (Косон, Миришкор, Касби, Нишон, Шаҳрисабз ва Қарши) туман тиббиёт муассасаларининг бо­лалар бўлими ва туғруқ­хона мажмуа­ларини ҳамда Шаҳри­сабз 3-оилавий поликлиникасида реконструкция, му­каммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Қар­ши болалар мурувват уйининг моддий-техника базасини янада мустаҳ­кам­лаш, мебель ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақ­са­дида 500 миллион сўмлик ҳомий­лик ёрдами кўрсатилди.
     Ўтган вақт давомида 925336 нафар бола вирусли ва бошқариладиган ин­фекцияларга қарши, бир ёшгача бўл­ган болаларнинг 104175 нафари ротавирус ва 109410 нафари пневмококкли инфекцияга қарши эмланди. Жорий йилнинг март ойида Германиянинг «Фриеденздорф-Интернейшнл» хал­қаро хайрия ташкилоти томонидан имконияти чекланган 127 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилди. 43 нафар онкогематологик бе­мор болаларга полиохимиятерапия препарати, жумладан, «Цитазар», «Док­сорубицин», «Мето-трексат» дориси, 24 нафар талассемия касаллиги билан оғриган беморларга «Эксиджад», 55 нафар гемофилия билан касалланган бемор болалар «Октанат» дори препарати билан бепул таъминланди.
     Туғма ва ирсий касалликларни бар­вақт аниқлаш мақсадида 3192 на­фар ҳомиладор аёллар перинатал скрининг текширувидан ўтказилиб, 130 нафарида туғма нуқсон ва 98 нафа­рида акушерлик паталогияси аниқ­ланиб, барчаси сунъий равишда тўхтатилди. 14640 нафар чақалоқ нео­нал скрининг текширувидан ўтказилди. 15305 нафар ҳомиладор аёллар перинатал ультратовуш скрининг текширувидан ўтказилиб, 103 нафаридаги туғма нуқсон ва 484 нафаридаги акушерлик патологияси касаллигининг олди олинди. Шунингдек, 33125 нафар қишлоқда яшовчи ҳомиладор аёлларга амалий тиббий ёрдам кўрсатилди.
     Вилоятда ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаш­тириш, ёшларни, айниқса, қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мун­тазам шуғулланишга жалб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратил­моқда. Бунинг учун янги спорт объектларини қуриш, мавжудларининг моддий-техника базасини мустаҳкам­лаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳоз­лаш, юқори малакали мураббий кадр­лар билан таъминлаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда. Шунинг­дек, йил давомида 38 та мактаб спорт залларининг қурилиш-таъмир­лаш иш­лари учун қарийб 25,8 млрд сўм маб­лағ йўналтирилди. Ҳар бир туманда биттадан замон талабига мос жиҳоз­ланган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (жами 16 та) ташкил этилди.
     Шунингдек, иккита сузиш ҳавза­сини қуриш ҳисобига уларнинг сони­ни 17 тага етказиш кўзда тутилган бў­либ, Косон, Касби туманларидаги бо­лалар ва ўсмирлар спорт мактаб­лари учун сузиш ҳавза­лари қуриш бў­йича пудрат савдолари ўтказилди. Ай­ни пайтда, мазкур объектларда қури­лиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
     Вилоятимизда икки минг ўқувчи ўрнига эга бўлган саккизта янги умумтаълим мактаби қурилиб, 25 та мактаб реконструкция қилинди ва ўнта мактаб таъмирланиб, янги ўқув ме­беллари, ўқув-лаборатория жиҳоз­лари ва бошқа инвентарлар билан таъминланди. Масалан, Китоб туманида 22-болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилди ҳамда Миришкор туманидаги 21-болалар мусиқа ва санъат мактабида капитал реконст­рукция ишлари амалга оширилди. Халқ таълими тизимидаги барча таълим муассасаларида ҳар ойнинг охир­ги ҳафтасининг чоршанба куни «Қиз болалар спорти куни» деб эълон қи­линиб, улар ўртасида спорт мусоба­қалари мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Зеро, қизларни жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бў­лишларини таъминлаш, ҳаётда муно­сиб ўрин эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришла­рида асосий шарт ҳисоблан­ган мустаҳ­кам ҳаётий нуқтаи назарни ва муста­қил фикрлашни шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳсинга сазовор.
     Қашқадарёда ҳар йили минг­лаб ўсмирлар коллеж ва лицейларни битириб, мустақил ҳаётга қадам қўя­ди. Ўсмирларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш давлатимиз си­ё­сатининг муҳим устувор йўналиши ҳи­собланади. 2015/2016 ўқув йилида 47655 нафар ўқувчи 17,4 минг корхона ва ташкилотлар, шунингдек, таълим муассасалари маъ­мурияти ҳамда тегишли ҳудудлар ҳо­кимликлари ўртасида мажбурий тар­тибда ишлаб чи­қариш амалиётини ўташ тўғрисида тўрт томонлама шарт­номалар тузилишига эришилди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи­ларида тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш мақса­дида улар орасида муомала маданияти ва би­лим алмашиш учун коллежлар базасида «Бизнес-клублар» ташкил этилди. Қола­верса, коллежни битираётган 23111 нафар қизлардан тадбиркорлик қи­лиш истагини билдирган 778 нафари­нинг ҳар бирига тажрибали тадбиркор аёллар бириктириб қў­йилди.
     Бундан ташқари, оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни қўллаб-қувват­лаш бўйича 22 млрд сўм, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун 20,3 ­млрд сўм ипотека кредитлари ва узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун 3,6 млрд сўмдан зиёд истеъмол кредитлари ажратилди. 66 та корхона томонидан 712 та ёш оилага узоқ муддат фойдаланиладиган товарларни харид қилиш ва уй-жой қуриш учун 18,4 млрд сўмлик фоизсиз cсудалар ажратилди ҳамда 1642 та корхона ва ташкилотлар томонидан 3243 нафар кам таъминланган ёш оилаларга 659,5 млн сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Чин етимлар ҳамда меҳрибонлик уйи битирувчиларини уй-жой билан таъминлаш мақ­садида Қарши шаҳридаги «Гунгон» савдо мажмуаси реконструкция қи­линиб, 25 та хонадон жойлаштирилди.
     Ёш оилалар, тадбиркор аёллар, шу жумладан, тадбиркорлик фаолия­тини амалга ошириш истагида бўлган коллеж битирувчилари – ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Шу билан бирга, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан кам таъминланган қат­лам­ла­ри вакиллари, меҳрибонлик уй­лари тарбияланувчилари, боқувчи­сини йў­қотган оилаларнинг 246 нафар фар­зандларининг суннат тўйлари ўтказилиб, ҳар бирларига банкда бир млн сўм­дан омонат ҳисоб рақам­лари очилди.
     Болаларни тарбиялашда катта ав­лод вакилларининг билими ва тажрибасидан самарали фойдаланиш, ёш­ларга анъаналар ва миллий қадрият­ларни сингдириш мақсадида «Икки авлод учрашуви» тадбирлари ташкил этилмоқда. Шу мақсадда ма­ҳаллада 30 йилдан зиёд яшаган, меҳнати билан жамиятда ўз обрўсига эга оилаларнинг турмуш тарзи ва ҳаётий таж­рибасини оммалаштиришга йўналтирилган «Эъзоз», «Эҳти­ром» тадбир­лари, суҳбат ва учрашувлар ташкил этилмоқда. Унда кекса ав­лод вакилларининг олийжаноблик, инсонийлик ва Ватанга муҳаббат, халқ­қа садоқат каби фазилатлари ёш­ларга намуна сифатида кўрсатил­моқда.
     «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурининг мақсад ва вазифалари ҳақида аҳолининг барча қатлам­лари ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борилди. Оммавий ахборот воситаларида «2016 йил – Соғлом она ва бола йили», «Соғлом бола – соғлом оила меваси», «Болалар спорти», «Соғлом бола – келажагимиз», «Буюк аждодларимиз», «Соғлом оила», «Никоҳ ва оила», «Таълим ва ёш­лар», «Маҳалла ҳар бир бола учун масъул», «Фарзандлари соғлом юрт» каби махсус рукнлар кенг кўламда ёритилди. «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури доирасида фестиваль ва семинарлар, фотокўргазмалар ташкил этилди.
     Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар марказида ҳами­ша инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатлари туради. Зеро, халқимизнинг тарихий юту­ғига айланган мустақиллик биз учун энг улуғ, энг азиз неъмат бўлиб, уни қадр­лаш, доимо асраб-авайлаш юксак бурчимиз. «Соғлом она ва бола йили» давлат дастурида белгиланган эзгу ишлардан ҳар бир юртдошимиз, жумладан, қашқадарёликлар ҳам бе­ҳад мамнун бўлганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
 
Рустам АЗИМОВ,
ҳудудларни комплекс ривожлантириш
йиғма бошқармаси бошлиғи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.