(O´zbek) Агробизнесдаги жадал ислоҳотлар намунаси

6/2020

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сир эмаски, бугунги кунда ички ва ташқи бозорда қишлоқ хўжалиги, айниқ­са, озиқ-ов­қат маҳсулот­ларига бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Айнан пандемия инсоният учун озиқ-овқат таъминоти ҳаёт-мамот масалаларидан бири эканини очиқ-ойдин исботлади. Демак, айнан мазкур соҳада бизнесни ривожлантириш ҳаётий заруратдир.
     Эътибор берсак, охирги йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга жиддий ёндашув асосида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимиз дунёнинг йирик экспортчилари қаторидан ўрин олишга интилар экан, мазкур масалада мутасадди вазирлик ва идоралар тўғри стратегия ҳамда сиёсат белгилаб олиши ва изчил амалга ошириши талаб этиляпти. Шу маънода дунёнинг етакчи илмий марказ ҳамда халқаро ташкилотлар илмий сало­ҳиятига, тажрибасига таянган ҳолда Ўзбекистонда 2030 йилгача қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси қабул қилингани алоҳида эътирофга молик.
     Стратегияда соҳанинг барча долзарб муаммолари ва мавжуд тўсиқ­ларни бартараф этиш бўйича аниқ режалар белгилаб олинган.
     Биринчидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий асос­ларини мустаҳкамлаш ва эркинлик­ларини ҳимоя қилиш, зарур имкониятлар яратиш; иккинчидан, мазкур тизимга салоҳиятли кадрлар, янги инно­вацион ғоя ва илғор технологияларни кенг жалб этиш; учинчидан, со­ҳада истиқболли лойиҳаларни амал­га ошириш мақсадида хорижий инвестицияларни киритиш ва ниҳоят, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш, уларни саноат услубида қайта ишлаш, халқаро стандартлар талабига мослаш ҳамда халқаро бозорларга олиб чиқиш агробизнес та­раққиёти­нинг муҳим негизи бўлиб хизмат қилади.
     Агробизнес ҳақида сўз борар экан, юртимизда шу йўналишда сал­моқли натижаларга эришаётган инвестициявий-консалтинг компания – “BMB Trade Group” ҳақида тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ. Бинобарин, ташкил этилганига ҳали унча кўп бўлмаган ушбу компания бугун Ўзбе­кистон бозорида ўз ўрнига эга.
     Компания Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги ва­зирлиги ҳамда мамлакатимизнинг хо­риж­даги дипломатик ваколатхо­налари кўмагида Россия, АҚШ, Хитой ва Италия бизнес доиралари вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатишга муваф­фақ бўлди. Бунинг самараси ўлароқ тўртта йирик қўшма инвестициявий лойиҳа устида иш олиб борилди, бир қатор хорижий ҳамкорларга агробизнес соҳасида тегишли консалтинг хизматлари кўрсатилди.
     Қайд этиш жоизки, лойиҳаларнинг барчаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган: соҳага инвестицияларни жалб қилиш, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш ва саноат услубида қайта ишлаш, кластер шаклидаги корхоналарни барпо этиш, замонавий агротехнологияларни қўллаш, кафолатланган экспортни йўлга қўйиш шулар жумласидандир.
     Табиийки, компаниянинг шўъба ва қўшма корхоналари томонидан етиштирилган маҳсулотлар ҳозирда нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам чиқарилмоқда. Уларнинг сифати юқорилиги боис ҳам Россия, Хитой, Туркманистон, Қозоғистон, Италия ва бошқа давлатлар бозорларида талаб тобора ортиб бораётир. Ва бу компаниянинг экспорт фаолияти учун энг холис баҳони кўрсатади.
     Шунингдек, компания Жиззах вилояти Бахмал туманида илк бор италиялик ҳамкорлар билан биргаликда заъфарон кластерини ташкил этди. Олинган ҳосил Италиянинг “GESFARM” компанияси билан тузил­ган шартномага мувофиқ экспортга йўналтирилмоқда.
     Шунинг баробарида юртимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотларининг экспортини янада ошириш мақсадида «Национальная резервная корпорация» (Россия) билан ҳамкорликда Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш бўйича қурилиш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Мазкур ҳудудда экспортчилар учун барча қулай ша­роитлар яратилади: «ягона дарча» тамойили асосида божхона, фито­санитар, банк, солиқ ва бошқа ти­зимлар шохобчалари хизматларидан тортиб то маҳсулотни саралаш, қайта ишлаш, калибрлаш, қадоқлаш, за­монавий услубда музлатиш ҳамда сақлаш жараёнлари шу ернинг ўзида ташкил қилинади.
     Айтгандай, ушбу комплексда «Россельхознадзор» ташкилотининг лабораторияси жойлаштирилади. Бу ерда маҳсулотлар сифатига баҳо ­берилиб, тегишли сертификатларнинг расмийлаштирилиши эса уларнинг чегарадан ҳеч қандай тўсиқсиз ўт­казилишини таъминлайди. Хуллас, Жиззах ва бошқа вилоятларда етиш­тирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотларининг экспорти сезиларли даражада ўсишига таъсир кўрсатади.
     Бундан ташқари Хитойнинг ­“АЕЕХ” компанияси билан имзоланган ме­морандум доирасида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий алоқала­рини кенгайтириш мақсадида элект­рон савдо майдончаларни ташкил қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳам ҳозирда жадал суръ­атга кирган.
     Жаҳонда коронавирус панде­мияси давом этаётган бир вақтда иқтисодий мувозанатни сақлаб ту­риш ҳар бир тадбиркорлик субъек­ти учун энг муҳим мақсад ва вази­фалардан бирига айланди. Шундан келиб чиқ­қан ҳолда “BMB Trade Group” компанияси ҳам 2021 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ишларини тизимли давом эттиришни, хусусан, Афғонистон ва Индонезия бозор­ларига киришни, юқорида келтирил­ган агрологистика комплексини ишга туширишни ҳамда электрон савдо майдончаларини амалиётда қўл­лашни мўлжалламоқда.
 
 
Бекзод МАМАТКУЛОВ,
“BMB Trade Group” инвестиция ва консалтинг компанияси асосчиси

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.