Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Қашқадарё вилоятидаги «Лочин» оромгоҳида ўтказилган «Юрт келажаги – 2016» республика иқтидорли ёшлар танловининг мамлакат босқичида 446 нафар ўғил-қиз иштирок этди.
Танловда архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, рационализаторлик таклифлари ва техник ишланмалар, анъанавий ва амалий санъат, адабиёт ва журналистика каби йўналишлар бўйича 44 нафар ғолиб аниқланиб, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир доирасида ўтказилган маҳорат дарслари, семинар ва тренинглар, маданият ва санъат вакиллари билан учрашувлар, анжуманлар, давра суҳбатлари, кўнгилочар дастурлар, спорт беллашувлари, концерт ва викториналар, бадиий кўргазмалар ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Манба uza.uz