Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Асака туманидаги «Fiber glass composite» МЧЖда саноат ва қурилишда фойдаланиладиган юқори сифатли шиша толали маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми тобора ортмоқда.
Корхонага хориждан 1,2 млрд сўм миқдоридаги замонавий дастгоҳлар олиб келиниб, ишга туширилди. Дастлаб канализация қувурларини ўрашга мўлжалланган шиша толали материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Айни пайтда Ўзбекистон металлургия комбинати, «Қувасойцемент» АЖ сингари 20 дан зиёд йирик корхона ва қурилиш ташкилотлари билан шартномалар имзолаган корхона келгусида маҳсулот турини янада кўпайтиришга эътибор қаратмоқда. Ҳозирда кунига икки тонна тайёр маҳсулот тайёрланмоқда. Корхона тўла қувват билан ишлагач, бу кўрсаткич икки баробар ортади.