Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент темир йўл муҳандислари институтида битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимидаги 41 ва бошқа 10 дан ортиқ корхона-ташкилот мингдан зиёд бўш иш ўрни билан қатнашди.
Транспорт-коммуникация тизими мамлакат иқтисодиётининг қудратини белгиловчи асосий воситалардан биридир. Шу боис, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида 23 йўналишда 6000 талаба замонавий шароитларда таълим олаётир. Жорий йилда институтни бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича 1060 дан ортиқ ёш мутахассис тамомлайди. Институтнинг барча талабалари ихтисослаштирилган корхоналарда амалиёт ўтаб, мутахассислиги бўйича иш билан таъминланаётир. Ҳар йили институт битирувчилари учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб, мутасадди корхоналар билан икки томонлама шартномалар имзоланади.
Навбатдаги меҳнат ярмаркаси давомида 1060 дан зиёд битирувчи ва иш берувчилар ўртасида шартномалар имзоланди